Исаковга ташҳис қўйилди,  у зарурий даволанишдан ўтмоқда  — Соғликни сақлаш вазирлиги

460

Соғликни сақлаш вазирлиги собиқ премьер-министр Сапар Исаковга аниқ ташҳис қўйди. Бунга қадар Исаковнинг тарафдорлари собиқ ҳукумат раҳбарига ҳали ҳам ташҳис қўйилмаганлиги тўғрисида маълумотларни тарқата бошлашган.

« Вертебро-базилляр етишмовчилик синдроми (бош мия касалликларига, бош айланишига олиб келган бўйин қон томирларининг қисилиши), бўйин қисмидаги умуртқа остеохондрози», — дейилади  вазирликнинг маълумотида.

Муассасанинг билдиришича, Исаковнинг аҳволи «нисбатан қаноатланарлик» деб баҳоланмоқда.

«Ушифокорлар назоратида ва тегишли кўрикдан ўтмоқда», — деб билдирилди Соғликни сақлаш вазирлигидан.

Исаков эса «ўзимни яхши ҳис қиляпман» деб айтган. «Мен даволаняпман, шифокорлар қўлдан келганини қилмоқда деб ишонаман. Ўзимни яхши ҳис қилиб турибман, хавотирга ўрин йўқ. Ҳаммангизга катта рахмат!» - деб билдирган у.

Исаков 16 августдан буён №2 Миллий госпиталнинг неврология бўлимида даволанмоқда — у ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун шифохонага ёткизилган.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2018-йили июнда Бишкек ИЭМни янгилаш иши бўйича қўлга олинган — у коррупция бўйича айбланган. Шунингдек, Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ва Чўлпон-Отадаги от майдонини реконструкция қилиш иши бўйича ҳам айбланувчи қатори ўтмоқда.