МХДҚ: Сапар Исаков касалхонага ётқизилди

520

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасидан «Клооп»га собиқ премьер-министр Сапар  Исаков касалхонага ётқизилганини билдиришди. Идорадан Исаковга шифокорлар «умртқа артерияларининг синдроми» ташҳисини қўйишганини айтишмоқда.

Собиқ ҳукумат раҳбарининг юристи Нурбек Токтакунов «Клооп»га Исаков МХДҚнинг ТИЗОсидан касалхонага тушганини тасдиқлади.

«Менга [Сапар Исаковни] касалхонага олиб кетишди деб хабар қилишди, ташҳисини аниқ билмайман», — деди Токтакунов.

Аввалроқ Kaktus.Media нашри Исаков соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилиб, 16-августда шифокорлар унинг  инсульт бўлганини аниқлашганини ёзиб чиққан.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2018 йили июнда Бишкек ИЭМни янгилаш иши бўйича қўлга олинган — у коррупция бўйича айбланган. Шунингдек Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ҳамда Чолпон-Атадаги от майдонини реконструкциялаш иши бўйича ҳам айбловчи қатори ўтмоқда.