13-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сейитбек Атамбаев ИИВнинг Тергов хизматига 7 ва 8-августлардаги воқеалар бўйича гувоҳ қатори қайтадан сўроққа чақирилди. Бу ҳақда «АКИпресс»нинг журналистлари билдиришди.
Сейитбек Атамбаев ошкор қилмаслик бўйича тушунтириш хати сабабли батафсил айтиб беришни истамади. Атамбаевнинг ўғли сўроққа иккинчи бор чақирилмоқда.
Алмазбек Атамбаев ўзи қамоқда, унга “криминал авторитет” Азиз Батукаевни ноқонуний бўйича бўйича иш асосида айб қўйилган. Бундан ташқари, собиқ президент ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига куч қўлланиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, одам ўлдириш ва одамларни гаровга олишда гумонланмоқда.
Атамбаев икки кунлик қаршиликлар кўрсатишдан кейин 8-августда ҳкуматга таслим бўлган. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида 170 киши жабрланган, уларнинг ичидан 79 нафари — ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари.
Юрагига ўқ тегиб «Альфа» махсус бўлинмасининг командир ўринбосари Усонбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, Чуй ВИИБининг етакчиси Самат Курманкулов эса бошидан жароҳат олгани боис халигача комадан чиқа олмай ётибди.
Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев парламент уни даҳлсизликдан ва собиқ президент деган мақомидан ажратгандан кейин сўроққа чақирила бошлаган.