МҲДҚ Давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ етакчисига қидирув эълон қилди

451

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасини (МҲДҚ) Давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ етакчиси Алина Шаиковага 5-августда қидирув эълон қилди.

МҲДҚнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Шаикова хорижий паспортларга тендер бўйича жиноий ишнинг фигурантларидан бири бўлиб туриб сўроққа чақирувларни беэътибор қолдирган.

«Бош прокуратура тарафидан Шаиковага нисбатан “Коррупция” моддаси бўйича кўрстаилган жиноятни амалга оширишда гумондор экани бўйича билдирув чиқарилган», — деб айтилади МҲДҚнинг хабарида.

Махсус хизмат хорижга чиқиш паспортларини тайёрлаш бўйича тендерни апрелдан бошлаб текширмоқда — ўша вақтда МҲДҚнинг ходимлари бу ишга қандайдир бир алоқаси бор одамларни сўроққа олиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган.

Шунингдек ДРХнинг, «Инфоком»нинг ҳамда ДАвлат харидлари департаментининг хизмат ходимларига қарши ҳам тергов юритилмоқда. МҲДҚнинг фарази бўйича, мазкур хизмат одамлари Литванинг Garsu Pasaulis компаниясининг вакиллари билан жиноий келишув тузиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишган. Махсус хизмати келтирилган зарарнинг қийматини 253 млн сомга баҳолаган.

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Ўша вақтда хизматни Алина Шаикова бошқариб турган. Ўшанда тендерни ўз хизматини 940 млн сомга баҳолаган Литванинг Garsu Pasaulis компанияси ютиб олган. Энг оз қийматни хизматини 686 млн сомга баҳолаган Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.