МҲДҚ иккинчи марта сўроққа чақиришга уринди — дизайнер Тарасенко

534

Дизайнер Никита Тарасенко 1-августда МҲДҚга сўроққа чақирувни топширишга харакат қилишганини «Клооп»га билдирди.

«Эрта билан қўнғироқ қила бошлашди, аммо мен фрилансерман, тушгача ухлайман. Шундан кейин ҳамкасб дўстим сўроққа чақирув қоғозини мен олишим учун унга олиб келишганини ёзди. Яна бир дўстим унга қўнғироқ қилишганини ёзди», — деди Тарасенко.

Дизайнернинг айтишича, кейинчалик унга номаълум одам қўнғироқ қилиб, унинг тўгарагига ёзилмоқчи эканини айтган.

«Шундан кейин мен унга қайта қўнғироқ қилиб, “ростдан ҳам тўгаракка ёзилмоқчимидингиз?” деб сўрадим. У МҲДҚдан эканини, мен билан учрашмоқчи эканини айтди. Мен нима масала бўйича деб сўрадим. У “келинг, ҳаммасини айтиб бераман” деб айтди», — деб билдирди дизайнер.

У эртага, 2-августда МҲДҚга боришини қўшимча қилди.

МҲДҚнинг матбуот хизматидан Тарасенкога  иккинчи чақирув жўнатиш бўйича уларга ҳеч нарса маълум эмаслигини «Клооп»га билдиришди. «Тарасенкони қайта сўроққа чақириш керак ёки керак эмаслигини Бош тергов бошқрамаси хал қилади», — деб билдиришди МҲДҚнинг матбуот хизматидан.

Дизайнер Никита Тарасенко Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) сўроғига  26-июль куни чақирилган, аммо у ухлаб қолиб боролмай қолган.

Аввалроқ 24.kgн нашри МҲДҚга таяниб, дизайнер  «динлар аро низо қўзиш» бўйича чақирилаётганини маълум қилган. Тарасенко аввалроқ унинг МҲДҚга чақирилиши ижтимоий тармоқда эълон қилинган нуфузли сиёсатчиларнинг коллажи билан боғлиқ деб билдирган.

Коллажга у президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси ҳамда парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековни жойлаштириб, уларнинг ўртасида Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовни ҳам қўшган. Дизайнер ўзининг постини «Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳ» деб атаган.

«“Ўшликлар” оддий фуқароларни бир қатор тўнашлар сабаб танилишган. Терговчиларнинг фикрича, уларнинг ҳисобида камида ўмарилган 700 млн доллар бор», — деб ёзган Тарасенко.

Дизайнер коллажга парламентнинг ҳозирги спикери Дастан Жумабековни, парламентнинг собиқ раиси Акматбек Келдибековни ва шунингдек депутат Искендер Матраимов билан унинг укаси Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимовни қўшган.