Чуй вилоят суди 30-июлда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг умр бўйича жазо ўташ муддатини кучида қолдирди. Унинг адвокати Валерьян Вахитов суддан Асқаровни бўшатишни сўраган, аммо прокурорлар умрбод судланганларнинг ишларини қайта кўриб бўлмаслигини билдиришган.
Суд Асқаровга нисбатан чиққан ҳукмни саккиз халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг Евроиттифоқнинг ҳавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерике Могеринига хат йўллаганига қарамай ўзгаришсиз қолдирди. Улар Могеринидан Асқаровнинг ишини Қирғизистон ҳукумати билан муҳокама қилишганини илтимос қилишган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг билдирувида Асқаровнинг соғлиги ночорлаётганини ва уни бўшатиб, даволашга жўнатиш кераклиги айтилган.
Могерини Қирғизистонга бўлган сафари вақтида Асқаровнинг иши «муҳокама босқичида» эканини билдириб, аммо сўзлашувлар ҳақида батафсил маълумот ошкор қилинмаган.
Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги вақтида ҳукуматдагилар Асқаровнинг айбор эканига ишонишган. Унинг АҚШ давлат департаменти тарафидан мукофотланиши халқаро жанжалга сабаб бўлган. Ўшанда ўлкалар орасидаги ҳамкорлик ҳақида икки тарафли базалик келишув бекор қилинган.
2017 йилнинг ноябрида ҳукуматга келган президент Сооронбай Жээнбеков Асқаровнинг иши бўйича жамоатчилик олдида ҳозирча очиқ изоҳ бергани йўқ.
Асқаровнинг суди
Асқаров — этник ўзбек, Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувлари ортидан машҳур бўлган. 15 йилдан бери ўзининг «Воздух» («Ҳаво») ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.
Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришга иштирок» моддаси бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети 2016 йили Қирғизистон ҳукуматига Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиб, қамоқдан бўшатишга маслаҳат берган. Бу маслаҳат қисман бажарилган, аммо иш қайта кўрилгандан кейин Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячининг умрбод озодликдан ажратган ҳукмни кучида қолдирган.
Шундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан ажратиш бўйича ҳукми БМТнинг Инсон ҳуқуқи бўйича комитетининг қарорига «зид келишини» айтган.
Ҳаммуаллиф: Элзира Тумонбаева