Фаол Рита Карасартова Қирғизистон аёллар конгресси раҳбарини кризис марказига бағишланган бинони ўзлаштириб олганликда айблади

418

Фаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ўзининг фейсбук саҳифасида Қирғизистоннинг бош прокурори Откурбек Жамишитовга мурожаат йўллаб, унда Шопоков шаҳридаги эски туман касалхонаси биносига боғлиқ жиноий иш бўйича маълумот беришни илтимос қилган.

Карасартова vesti.kg нашрига берган интервьюсида, ҳозирда бинонинг ичида аёллар учун кризис маркази бўлиши кераклигини, аммо унинг ўрнига у ерда ҳусусий бола боқча ишлаётганини билдирган. Унинг айтишича, бинони Қирғизистоннинг аёллар конгрессининг президенти Замира Акбагишева ҳусусийлаштириб олган.

«Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг бари бу ҳақда овоз чиқаришмаяпти [...]Жиноят ишини қўзғаган прокуратура ишни охирига етказа олмаяпти. Оғир вазиятларга дучор бўлиб қолган аёллар жуда кўп», — деб билдирди Карасартова.

У ҳозир бола боқча ишлаётган бинони аёлларни ҳимоя қилиш ташкилотларига қайтариб бериш керак деб қўшимча қилди.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан «Клооп»га Карасартованинг мурожаати бўйича изоҳни кейинроқ беришни ваъда қилишди.

Материал эълон қилиниш арафасида Замира Акбагишева билан алоқага чиқиш имкони бўлмади.

2017 йилдаги маълумотга кўра, Қирғизистондаги қачондир бир никоҳда бўлган ҳар бир тўртинчи аёл жисмоний зўравонлик қурбони бўлган. Яна 18 фоизи жинсий ҳамда ҳиссий зўравонликка учраган.

Миллий статистика комитетининг маълумоти бўйича, 2016 йили кризис марказларига 6823 жабрланган фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Эски касалхонанинг биноси қандай қилиб бола боқча бўлиб қолган?

2010 йили Американинг «Манас» транзит юк ташиш маркази касалхонанинг эски биносини таъмирлашган 748 минг доллар бўлиб берган. Ўша вақтда келишим тузилишига Замира Акбагишева ёрдамлашган.

Бино ичида зўравонликдан жабрланган ва оғир турмушга дучор бўлган аёллар учун кризис маркази пайдо бўлиши керак эди. Марказга умумий 55 нафар киши сиғиши керак эди.

2015 йили «Клооп» суриштирув эълон қилиб, унда Шопоков шаҳрининг мэрияси бинони 2003 йили Акбагишеванинг ижтимоий фондига 20,6 минг сомга бериб юборганини аниқлаган. Шаҳар маъмуриятидан маълум қилинишича, келишув тузиш «босим остида» ўтган.

«Манас» транзит юк ташиш марказидаги аноним манба журналистларга айтиб беришича, Акбагишева эски ҳужжатларни кўрсатиб, товламачилик йўли билан кризис марказини тузишга ҳамда таъмирлашга грант олган. Манбанинг айтишича, пуллар давлат тасарруфида бўлган бинога грант бўлиб берилмасди.