Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги «Электрозаводская» метро бекатининг кираверишидаги муштлашув қурбони қирғизистонлик эканини «Азаттык»қа тасдиқлади. Ҳозирда марҳумнинг жасадини юртига етказиш масаласи хал қилинмоқда.
Дипломатик вакилликнинг маълумотига кўра, у пичоқдан олган жароҳати сабаб вафот этган. Москванинг полицияси «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган.
Элчиликдан муштлашув 19-июнда эрталабки соат 5:30да юз берганини қўшимча қилишди. Жами муштлашувга 10га яқин киши иштирок этиб, уч нафари ярадор бўлган. Россия ОАВларининг маълумотига кўра, муштлашувда қатнашган бўлиши мумкин бўлган одамлар Марказий Осиёнинг фуқаролари бўлишган ва улар «Иссиқкўл» ресторанида дам олишаётган бўлган.