Қозоғистон Қирғизистоннинг мева-савзавотларини олиб киришига чекловни олди

578

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 22-майда Қозоғистон ҳукумати картошка, олма ва хурмо олиб киришга киргизган чекловини олганини билдирди.

2019 йилнинг 19-февралидан бошлаб Қирғизитонда етиштирилган олма, хурмо ва картошкалар Қозоғистон бозорларига киргизилмаётган эди. Унга мева-савзавотларда «бир неча бор» зараркунандалар топилгани сабаб бўлган.

Шунингдек қозоқ ҳукумати уларнинг ўлкасига киргизилаётган Қирғизистон маҳсулотларида фитосанитария сертификатлари ва ҳужжатлари йўқ деб айтган эди.

«Қирғизистон аграр платформаси» уюшмасининг ижрочи директори Айжан Жакипбек Қозоғистоннинг чеклов киргизишида «қирғиз ҳукуматининг ҳам айби бор» деган фикрда. У Қирғизистоннинг фитосанитария ва ветеринария экспертизалари «сифати бўйича қозоқларникидан ночор» бўлганига тўхталди. .

«Кейин Қозоғистон 400дан ортиқ [қирғиз маҳсулотларининг ЕОИИнинг талабларига] тўғри келмаган ҳолат [топилганлиги] ҳақида айтаётганда, бизникилар [экспертлар] буни текшириб, қарши бўлиб талаша олишмайди», — деди Жакипбек.

Қозоғистон биринчи марта Қирғизистондан чиққан маҳсулотларни ўз ҳудудига киргизишга чеклов киргизаётгани йўқ. 2017 йили октябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати билан бўлган тортишуви ортидан Қозоғистон бир ой давомида чегарда қирғиз маҳсулотларини текширишни ва назорат қилишни кучайтириб, ўз ҳудудига маҳсулот олиб ўтишга чеклов киргизган.

Қозоғистон бу чораларни қирғиз маҳсулоти «доимо ЕОИИнинг талабларига тўғри келавермайди» деб тушунтирган.