Тожикистон: Қамоқда чиққан исён вақтида 32 киши ҳалок бўлди

527

Тожикистоннинг Жазоларни ижро қилиш бўйича бош бошқармасининг (ЖИББ) матбуот хизмати исён 19-май куни Вахдат шаҳридаги №3 қаттиқ режимдаги қамоқдан чиққанини билдирди. Тартибсизликлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлган  — қамоқнинг уч ходими ва 29 маҳбус. Қамоқдагилар озодлик талаб қилишган.

Тожикистон ҳукумати исённи «Ислом давлати»нинг судланган аъзолари уюштирган деб ҳисоблайди — улар колониянинг уч ходимини пичоқ билан ўлгудек қилиб ярадор қилишган.

«Шундан сўнг улар жарима изоляторида ўтирган, шунингдек “Ислом давлати” террор ташкилотининг аъзоси бўлиб ҳисобланган саккиз маҳбусни бўшатишган. Сўнгра улар “ёввойиларча” маҳбусларнинг беш нафарига пичоқ сайиб ўлдиришган, кейин яна бошқа ўнлаган маҳбусларни ярадор қилишган», — деб айтилади ЖИИБ маълумотида.

Шунингдек қамоқдагилар муассасанинг тиббиёт бўлимини ёқиб, бир неча кишини гаровга олишган ва турма ходимларига ҳужум қилишган.

Тожикистон адлия вазирлигидан билдирилишича, исёнчилар колониянинг ходимларига пичоқлар ва бошқа кескир буюмлар билан ҳужум қилишган. Колониянинг маъмурияти вазиятни барқарорлаштириш бўйича «кескин чораларни» кўрган.

Қамоқда вазият 20-майга келиб барқарорлашган  — у ерда 1,5 минг киши жазосини ўтаётган бўлган. Тожикистоннинг Бош прокуратураси жиноий иш қўзғади.

Бу Тожикистоннинг қамоқларида чиққан иккинчи исён. Расмий маълумотлар бўйича, 2018 йилнинг сентябрида Хўжанд шаҳридаги №3/3 колонияда чиққан тўпалон вақтида 23 киши ҳалок бўлган. Аммо норасмий статистика бўйича, ундаги тўпалон вақтида 50дан кам бўлмаган киши жабрланиб, яна 180 нафардан ортиқ киши яраланган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари содир бўлган воқеани «қирғин ва оммавий қотиллик» деб аташган. Мазкур воқеадан кейин ЖИББнинг етакчиси хизматдан олиниб, Сўғд вилоят прокуратурасининг назорат бўйича етти прокурору бўшатилган. Бу иш бўйича 42 киши, жумладан тузатиш қамоғининг 9 ходими ўтмоқда.