Бош штабнинг икки полковниги Бишкек — Ўш йўлида автоҳалокатдан ҳалок бўлиб, яна иккиси жабрланди

496
Йўл ҳалокати бўлган ердан олинган сурат. Сурат: «Турмуш»

Йўл ҳалокати 20-май куни таҳминан эрталабки 6:30да бўлиб, унда Қирғизистон Бош штабининг икки полковниги ҳалок бўлган. «Мазда Демио» автомобилида жами тўрт киши бўлган.

«Яна икки киши ўрта даражадаги оғир жароҳат олган. Бири Қора-Болта туман касалхонасига, иккинчиси ҳарбий госпиталга етказилди. Улар ҳам полковнинг мақомида бўлган», — деб билдирди Бош штабдан «Клооп»га.

Патрул милициясининг дастлабки маълумоти бўйича, «Мазда» автомобилининг ҳайдовчиси рулда ухлаб қолганидан машина тўташ жойидаги оғир юк машинасига бориб урилган.