Ўшлик тадбиркор Жалил Атамбаев «Азаттык»нинг журналисти Идирис Исаковга қўйган даъвосидан бош тортди. Бу ҳақда «Клооп»га унинг юристи Шумкар Абдижапаров хабар қилди. У журналистдан маънавий бадал тариқасида 50 млн сом ундиришни истаган.
«Бугун эрта билан соат 10:30да шаҳар судига бориб аризани қайтариб олдим. Чунки, Жалил Атамбаев рамазон кунида кечиримли бўлайин деб журналистнинг ва лавҳанинг икки қаҳрамони устидан ёзган аризасидан воз кечди», — деди у.
Ўш вилоят судидан «Клооп»га бу маълумотни тасдиқлашди. Журналист Идирис Исақов эса бў бўйича ҳозирча хабарсиз эканини билдирди.
Атамбаев Исаковни 29-апрелда судга берган. Исаков ўз текширувида Атамбаевнинг қариндошларига рўйхатга олинган компанияларнинг схемалари ҳақида айтиб бериб, солиқларни яшириш бўйича маълумотларни келтиради. Шунингдек лавҳада маҳаллий деҳқонларнинг шикоятлари ҳам кўрсатилади. Деҳқонлар Жалил Атамбаев уларнинг ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиб, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қуриб олганини айтишади.
Тадбиркор Исаковдан 50 млн сом талаб қилган, бундан ташқари собиқ бизнес ҳамкори Мирлан Маматов ва Марат Сайбидиновдан ҳам 5 млн сомдан ундиришни истаган. Унинг бу икки ҳамкори журналист текширувида Атамбаевдан уйларнинг қурулиши учун ўз улушларини ололмай келишаётганини айтишган.
Исаковни қўллаб журналистлар ва Қирғизистондаги фуқаровий жамиятнинг вакиллари чиқишган. Бундан ташқари, журналистни қўллаб Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ҳам чиқишган.
Текширув эълон қилингандан кейин Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати Исаков тилга олган фактлар бўйича жиноий иш қўзғаган.
Муаллиф: Айдай Беделбек қизи