Олий суднинг йиғини. Видео: «Азаттык»
Омурбек Текебаевнинг адвокатлари Олий суддан сиёсатчининг ишини қайта кўриш учун Биринчи май судига жўнатишни илтимос қилишди.
«Бу ўйлаб топилган иш. Ишда янги очилган вазиятлар бўйича кўришга ва собиқ айбловчи ҳукмларни ортга қайтаришга асослар бор», — деди Текебаевнинг адвокати.
Прокурорлар Текебаевнинг айби исботланди деб айтиб, сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатмасликни сўради. Судьялар айбловчи тарафни қўллаб, ишнинг қайта кўришга жўнатмасликни сўради. Судьялар айбловчи тарафни қўллаб, ишнинг қайта кўрилишини рад қилишди.
«Ата Мекен» фракциясининг лидери ҳамда Тебаевнинг энг яқин сафдоши Алмамбет Шикмаматов суднинг қарори — бу бир сиёсий гуруҳнинг қарори эканини билдириб, аммо қайси гуруҳники эканини айтгани йўқ.
Омурбек Текебаевга қарши жиноят иши у муҳолифатдаги «Ата Мекен» парламент партиясининг лидери бўлиб турганда Атамбаев илгари сурган конституция реформасига қарши чиққанлиги учун қўзғалган.
Сиёсатчи россиялик тадбиркордан миллион доллар пора олиш ва коррупция бўйича айблаган. Тергов версиясига кўра, пулни олгандан кейин Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга йўл очиб бермоқчи бўлган эди. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов эҳтимолий воситачи бўлгани айтилган.
Иккиси ҳам айбдор деб топилиб 8 йилга судланган, аммо амнистия бўйича уларнинг қамоқ муддати 4,5йилгача қисқартирилган. Шунингдек сиёсатчиларнинг мулклари мусодара қилинган. Икки сиёсатчи ҳам айбларини тан олмай, ишни «сиёсий важланган» деб аташган.
Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева