ОАВ: Милиция “криминал авторитет” Батукаевга рак деб диагноз қўйган шифокорларни қўлга олди

601
Азиз Батукаев. Сурат: RFL / RL

24.kg ва «Кактус» нашрлари “криминал авторитет” Азиз Батукаевга рак диагнозини қўйган шифокорлар қўлга олинганини маълум қилишди. Икки нашр ҳам маълумотни милициядаги ўз манбаларига таяниб ёзишган.

Бу ташҳис ортидан суд Батукаевни озодликка чиқариб, у давлатдан 2013 йили чиқиб кетган.

ИИМнинг матбуот хизматидан бу маълумотни«Клооп»га тасдиқлагани ҳам рад этгани ҳам йўқ.

«Ҳозир тергов давом этмоқда, шу сабабли биз маълумотни ошкор қила олмаймиз. Аммо Бош прокуратура Батукаевга нисбатан жиноий ишни қайта очганини тасдиқлай оламиз», — деб билдиришди министрликнинг матбуот хизматидан.

Аввалроқ Олий суднинг раиси Гулбара Калиева ҳамда Қирғизистоннинг бош прокурори Откурбек Жамшитов билдирганидек, “криминал  авторитет” Азиз Батукаевнинг иши қайта кўриб чиқилади.

Калиеванинг айтишича, унинг қамоқдан бўшатилиш сабаблари текширилмоқда. Унинг фикрига кўра,  Батукаевнинг колониядан бўшатилишида шифокорларнинг ҳам жавобгарлиги бор, чунки улар унинг соғлиғи бўйича хулосага қўл қўйишиб, Батукаев шунинг асосида бўшатиб юборилган.

 

Батукаевнинг бўшатилиши

“Криминал авторитет” Азиз Батукаев 2013 йили бўшатилиб, у дарҳол Қирғизистондан чиқиб кетган. Унинг Норин шаҳар суди тарафидан бўшатилиши йилнинг бошқа баҳсли воқеларидан бири бўлиб қолган. Бу бўшатишнинг ортидан ўша вақтда омбудсмен бўлиб турган Турсунбек Акун ўз хизматидан ажраган.

Бундан ташқари, Жазони ижро қилиш давлат хизматининг раҳбари Зарилбек Рисалиев ҳамда вице-премьер Шамиль Атаханов ўз хоҳиши билан хизматларидан кетишган.

Уни бўшатишга махсус тузилган тиббий комиссия ва кучайтирилган тартибдаги № 24-колониянинг шифокори қўйиб берган «қоннинг кучайган лейкози» дейилган касаллик аломати асос бўлган. Шундан кейин тиббий хулоса сохта эканлиги маълум бўлиб, Норин шаҳар суди Батукаевнинг бўшатилиши бўйича ўз ҳукмини қайтариб олган.

Батукаев Қирғизистон тарихида соғлиғи сабабли қамоқдан чиқа олган биринчи маҳбус бўлган. 2014 йили уни халқаро қидирувга беришиб, ўша йилнинг ўзида Чеченистондаги колонияга қамашган. У ердан Батукаев уч йилдан кейин бўшатилган.

Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан ажратилган.

Шунингдек у 2005 йили Молдовановка қишлоғидаги қамоққа борган депутат Тиничбек Акматбаев билан яна бир неча амалдорни ўлдирганликда айбланган.