Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг раҳбари (ЖИДҲ) Мелис Турганбаев ТИЗО-1 ва №47 аҳлоқ тузатиш қамоғини Бишкекнинг четига чиқариш учун ҳужжатларни тайёрлай бошлашни топширди.
Ҳозирда ҳукумат қамоқдагиларни қўлга олиш учун мос ер ва иморат излаётганини ЖИДҲнинг матбуот хизматидан «Клооп»га хабар қилишди.
«Аниқ муддати ҳозирча номаълум. Мамлакат бизга ер, бино ва ҳужжатлар бергандан кейин кўчамиз [...] ТИЗО янги очилганда у шаҳарнинг четида эди. Ҳозир эса деярлик марказда. Кўчириш бўйича сўзлашувлар аввалдан бери бўлиб келмоқда», — деб айтишди матбуот хизматидан.
Тергов изолятори-1(ТИЗО) Бишкекнинг Горький ҳамда Жукеев-Пудовкин кўчаларининг кесилишида жойлашган. Ҳозирда у ерда икки мингга яқин одам ушлаб турилибди. №47 тузатиш қамоғи эса Муромский ҳамда Гагарин кўчаларининг кесилишида жойлашган. Унда 500 нафарга яқин киши бор.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар ТИЗО-1ни кўчириш масаласини бир неча бор кўтаришган, чунки унинг шаҳар марказида жойлашгани одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳавф туғдириб, бундан ташқари, автомобилларнинг эркин харакатига тўсқинлик яратиши мумкин.
Шаҳарнинг Бош планига кўра, ТИЗО-1нинг ҳудуди орқали йўл ўтиши керак, аммо молиянинг йўқлигидан, уни кўчириш бўйича масала кўп йилдан бери хал бўлмай келмоқда.