ЙХҲББдан маълум қилинишича, Кеминдаги йўл участкасида номаълум одамлар «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камерасига ўқ отишган. Тергов гуруҳи текширув ишини бошлади.
«Вега» компаниясидан «Азаттык»қа билдирилишича воқеа 15-апрелда бўлган. Уларнинг айтишича, бузулган камерани ўша куннинг ўзида алмаштириб, экспертизага жўнатишган ҳамда унинг натижаси бўйича келтирилган зарар аниқланади.
«Ҳавфсиз шаҳар» — бу камералар ёрдами билан йўл харакати қоидаларининг бузилишини рўйхатга олиш бўйича давлат лойиҳаси. Ҳозирда «Ҳавфсиз шаҳар» Бишкекда ҳамда Чуй вилоятидагина ишламоқда, яна бир камера Бишкек — Норин — Торугарт йўлида турибди.