Видео: Кулматов ва Ибраимовнинг тарафдорларини конвой ва милиция билан тортишуви

446

Собиқ икки мэр Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимовнинг тарафдорлари билан милиция ходимлари ўртасидаги жанжал 17-апрелда суд йиғинидан кейин чиқди.

Жанжал милиционерлар йиғин ўтаётган залга айбланувчилардан бирининг қариндошини киргизмай қўйгани учун бўлган. Шундан кейин собиқ мэрларнинг тарафдорлари билан конвойнинг ўртасида тортишув бошланиб кетган.

Кулматов ва Ибраимовга қарши жиноят ишлари

Кулматов 2014 йили  Калис-Ордо участкасида мактаб қуришда Хитойнинг гранти ҳисобидан 2 млн долларни ноқонуний фойдаланган деб айбланмоқда.

Ибраимовни Бишкек мэри бўлиб турган вақтдаги коррупцияга, шунингдек «муниципал ерларни ноқонуний бериш» бўйича айблашган. Яна бир айб «Нурли соҳил» пансионатини сотишга боғлиқ.

Икки сиёсатчи ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқинидаги одамлар сафига киришади.