Бош прокурор Откурбек Жамшитов парламентда билдирганидек, Бишкек яқинидаги қишлоққа «Боинг-747» самолётининг қулаши бўйича иш қайта жонланди.
Жамшитовнинг айтишича, 2019 йилнинг январь ойида Бош прокуратура ИИВнинг ишни тўхтатиб туриш бўйича қарорини рад этган. ИИВнинг ва Бош прокуратуранинг матбуот хизматларидан ишни тўхтатишга нима сабаб бўлганини «Клооп»нинг журналистига тушунтириб беришгани йўқ.
«Ҳозир тергов давом этмоқда, ишнинг натижаси бўйича маълумот берилади. Тергов манфаатлари учун тўлиқ маълумот бера олмайман», — деди бош прокурор.
«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017 йили январда Дача-Су қишлоғига қулаган. Расмий фаразга кўра, самолёт Гонконгдан Истамбулга учаётган бўлган ва Бишкекнинг «Манас» аэропортидан ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган.
Самолёт аэропортга етмай, аэропортга яқин жойлашган қишлоққа қулаб, 26 уйни бузган. Самолёт қулаши оқибатида экипажнинг тўрт аъзоси доҳил 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати етказилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.
Фожеадан кейин «Ата Мекен» муҳолифат партиясининг юристлари Таалайкул Токтакунова ва Канатбек Азиз авария бўлган самолётдаги юкларнинг бир қисми ўша вақтда президент бўлган Алмазбек Атамбаевга унинг турмуш ўртоғига тегишли деб айтиб чиқишган.
2017 йилнинг январида МҲДҚ қулаган боинг бортидаги юкнинг бир қисми Қирғизистонга тегишли бўлганини билдирган. Шу сабабдан, Қозоғистоннинг JTI Kazakhstan LLC компанияси Қирғизистонга деярлик икки тонна электр зажигалкаларни қайтарилмас турда бермоқчи.
МҲДҚнинг маълумотига кўра, самолёт бортида 76 тонна 758 килограмм юк бўлган — маиший техника, мобил телефон эҳтиёт қисмлари, зажигалкалар ҳамда мобил телефонлар.