Кун пости: Бабанов Қирғизистонга 13-апрелда қайтиб келмоқчи

497

Собиқ президентликка номзод Омурбек Бабанов 10-апрель куни чиптасининг суратини эълон қилди. У Қирғизистонга 13-апрелда учип келишини ёзган.

«Сизлар билан учрашишни интизорлик билан кутяпман! Яқинда кўрушгунча, қимматли халқим!» — деб ёзди Бабанов.

Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида номзод Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби бўлган. Сайловда у иккинчи ўринга чиқиб, мағлуб бўлганини тан олиб, мамлакатдан чиқиб кетган.

Кейинчалик, сайловдан сўнг Бабановга қарши икки жиноят иши қўзғалган: биринчи иш бўйича уни ҳокимиятни куч билан босиб олишда, иккинчи иш бўйича — миллатлар аро низо қўзишда айблашган.Тадбиркор бу айбларни «абсурд» деб атаган.

Ўша йилнинг 30-декабрида Бабанов сиёсатдан кетаётганни маълум қилган. У ўз депутатлик мандатини топшириб, йириклиги бўйича иккинчи ўринда турган «Республика — Ата-Журт» партиясининг раҳбарлигидан кетган.

Бу воқеалардан бир ярим йил ўтгач сиёсатчи унинг мамлакатдан чиқиб кетиши собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда Сооронбай Жээнбеков билан бўлган сўзлашувларига боғлиқ эканини айтиб чиқди.Унинг айтишича, собиқ президент ва ҳозирги президент сиёсатчига қарши жиноий таъқибларни ҳамда унинг тарафдорларига босим ўтказишни тўхтатишлари керак бўлган.