Чегара хизмати: Йўллар ёпиқ, аммо қирғиз -тожик чегарасидаги вазият «барқарор»

619

Оқсойнинг эвакуацияланган турғунлари. Сурат: Чолпон Бердикулова / ҳукуматнинг Боткендаги ваколатли вакилининг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни «барқарор» деб атади, бироқ Баткен — Лайлак йўли ҳамон ёпиқ. Қирғиз чегарачилари кучайтирилган тартибда хизмат ўташни давом эттиришмоқда.

Чегарадаги низо ортидан эвакуацияланган аёллар ва болалар қариндошлариникида қолишда давом этишмоқда, уларнинг яна бир қисми касалхонларнинг ҳамда лицейларнинг ётоқҳоналари иморатига жойлаштирилган. Чегарага яқин Оқсой қишлоғидан ҳукумат 760дан ортиқ аёл ва болаларни эвакуациялаган.

«Қизил ярим ой»нинг ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг кўнгиллилари маҳаллий турғунларга озиқ-овқатларни ҳамда зарурий эҳтиёж буюмларини етказиб беришмоқда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 13-март куни эрта билан бошланган. Тожикистон ҳукумати билдиришича, низо ортидан икки нафар тожикистонлик ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати уч ярадор қирғизистонлик ҳақида билдирмоқда.

Қирғиз тарафнинг фарази бўйича,Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ворух анклавининг турғунлари Оқсой — Тамдиқ айланма ўтиш йўлининг қурилишидан норози. Чегара яқин жойлашган ҳудуднинг турғунлари ўртасидаги жанжал тош отишдан бошланиб ўқ отилишигача бориб етган.

«Низо бошлангандан бери чегарага яқин жойлашган Оқсой (Қирғизистон) қишлоғи билан Ворух анклавининг маҳаллий аҳолиси агрессив кайфиятда бўлишган», — деб чегара хизматининг матбуот хизмати билдирди.

Тожик ҳукумати «ўк отиш қирғиз тарафдан бўлган» деб таъкидламоқда. Бундан ташқари, тожик ҳукуматининг фарази бўйича, қирғизистонликлар Исфара  — Ворух йўлини тўсиб олиб, тожикистонликларни ўтказмай қўйишган.

Оқсой —Тамдиқ айланма йўли стратегик аҳамиятга эга деб ҳисобланади, чунки унинг қурулиши якунланганда Оқсой, Самарқандек ва Оқ-Татир қирғиз қишлоғининг яшовчилари Тожикистоннинг Ворух анклавига кирмай туриб ҳам Боткеннинг бошқа туманларига ўта олишади.