Кун сурати: Ақсай қишлоғидаги уйнинг деразасида ўқдан қолган тешиклар

568
Ақсай қишлоғидаги уйнинг деразасида ўқдан қолган тешиклар. Сурат: Адилет Абдирасул уулу / Kloop.kg

Бу қирғиз -тожик чегарасига яқин жойлашган Боткен вилоятининг Ақсай қишлоғидаги уйлардан бири — у чегарадан 10 метр олисда жойлашган. Айни шу ерда 14-март куни қирғиз милиционерини ярадор қилишган. Уйнинг эгаси «Клооп»га уйини деразасининг ёнидан 10га яқин ўқдан қолган гильза йиғилганини маълум қилди.

Қирғиз ва тожик фуқароларининг ўртасидаги низо Қирғизистоннинг Ақсай — Тамдиқ айланма йўлини қурилишининг ортидан чиққан. Икки ўлканинг ҳукумати низони икки кун орасида хал қила олмагани сабаб Ақсай қишлоғи яшовчиларининг бир қисми уйларини ташлаб, Боткен вилоятининг бошқа туманларига кетишган.

Тожикистон ҳукумати икки киши ҳалок бўлганини билдиради, қирғиз ҳукумати эса уч киши ярадор бўлганини маълум қилади. Қирғизистоннинг чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни «нисбатан барқарор» деб айтмоқда. Муассасанинг маълумоти бўйича 15-мартда чегарага яқин ҳудудларда «одамларнинг тўпланиши» кузатилмаган.

Ҳаммуаллиф: Гулжан Эшбаева