Қирғиз-тожик чегарасида низо чиқиб, қирғизистонлик жароҳатланди

541
Боткендаги тўсилган йўл. Сурат: Гулгаки Мамасалиева / Facebook

Боткен вилоятининг Ақсай қишлоғида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида низо чиқди. Чегара хизматининг маълумотига кўра, бир турғун жароҳат олиб, яна бир қирғизистонликнинг уйи ёнган. Ҳозирда икки тарафдан йиғилган 200 нафарга яқин киши чегара ҳудудида турибди.

Низо Боткен вилоятидаги Ақсай қишлоиғининг ва Тожикистоннинг Ворух анклавига қарашли Меҳнатобод қишлоғининг яшовчилари ўртасида, Қирғизистон ҳудудида чиққан.

Қирғиз чегара хизматининг маълумотига кўра, низо тўлқини таҳминан 15:30да Қирғизистон қураётган Ақсай — Тамдиқ автойўли сабабли юз берган. Ворух анклавидаги Тожикон қишлоғининг бошчиси Гафуржон Журнав «Озодлик»нинг Тожик хизматига маълум қилишича, Ворух анклавининг фуқаролари чегарани демаркациялаш жараёни бутгинга қадар автойўлнинг қурилишини олиб бормалсикни талаб қилиб йўлни тўсиб қўйишган.

Низо вақтида элликка яқин қирғизистонлик ва 70 нафар атрофида тожик фуқароси бир-бирига тош ирғитишганини билдирди чегара хизмати.

«Бир қирғизистонлик жароҳат олиб, Боткен вилоятининг Самарқандек касалхонасига етказилган. Бундан ташқари, тожик тарафдагилар маҳаллий қирғиз турғунининг уйини ёқиб юборишган», — деб билдирди чегара хизматидан.

Муассасадан қўшимча қилинишича, ҳозирча қирғизистонликни нима билан ярадор қилингани ва ўқ отиш қуроли «қўланилгани» ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Гаровга олиш ва отишма

Ақсай қишлоғининг турғуни Алибек Сабировнинг айтишича, низо Тожикистоннинг фуқаролари тўрт ёки беш қирғизистонликни гаровга олиб, шунингдек Ақсай — Томдиқ йўлини тўсиб қўйгандан кейин бошланган. Шундан кейин чегарага яқин ҳудудга Қирғизистоннинг Ақсай қишлоининг 100га яқин турғуни йиғилган.

«Икки томон бир-бирига тош ирғита бошлашди. Улар бизга нисбатан кўпроқ эди. Икки ўлканинг чегара ходимлари бор эди. Ҳозир вазият барқарор, бироқ тонг отгунча шу ерда бўламиз. Чунки бизга хавфсизлик керак», — деди у «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида.

Қўшни Ортобоз қишлоғининг турғуни Махпират Қалматова «Клооп»нинг журналистига соат 18:30ларда Ақсай қишлоғи томонидан ўқнинг товушини эшитганини билдирди.

«Ким тарафдан ўқ отилганини билмайман. Балки чегарачилар элни тинчлантириш учун отгандир. Ўт ўчириш машинасини кўргандан кейин аёллар болалари билан уйларидан қочиб чиқишди. Эркаклар эса қишлоқда қолишди», — деди у.

Унинг айтишича, улар бундай жанжалларга кўниб қолишган, уйларига эрталаб, аҳвол тинчиганда қайтишади.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда икки тарафдан тўпланган 200 киши чегара ҳудудида турибди. Жанжаллашган тарафлар тарқагани йўқ.

Воқеа бўлган ерда икки ўлканинг чегара ходимлари ва Боткен вилоятининг ҳуқуқ тартибот органлари бор. Улар вазиятни тартибга солишга уринмоқда.

Боткен вилоят чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасида кучатилган тартибга ишлашга ўтди.

Йўлнинг қурилиши

Кўк-Тош — Ақ-Сой — Тамдиқ йўлининг қурилиши 2013 йилнинг апрель ойидан бошланган.  2015 йили ярмигина тугаган қурилиш ишлари баҳсли ҳудудлар сабабли тўхтатилган.

Бу йўл стратегик жиҳатдан жуда муҳим деб ҳисобланади. Чунки унинг қурилиб битиши билан Ақсай, Самарқандек ва Ақ-Татир қишлоғининг яшовчилари Тожикистоннинг Ворух анклавини оралаб ўтмай туриб, Боткеннинг бошқа туманларига қатнайдиган бўлади.

Ворух — Тожикистоннинг икки анклавидан бири: Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган. Мазкур ҳудуд Советлар союзи тарқагандан кейин, икки ўлканинг анклав билан боғлиқ баҳслари сабаб пайдо бўлган. Қирғиз –тожик чегарасини демаркациялаш ишлари эса ҳозиргача якунланмаяпти.

Баҳсли ҳудудлар сабабли чегарага яқин қишлоқларда тез-тез низолар бўлиб туради.

Муаллиф: Айдана Жумашова