2018-йилнинг ноябрида ижтимоий тармоқларда болаларга қўпол муоммала қилган, қўл кўтарган болалар боғчасининг ходими акс этган видео тарқалган. Шу куни ота-оналардан бири милицияга шикоят билан мурожаат қилган. Жалолобод вилоят суди «болаларни калтаклашда» гумонланган 29 ёшдаги тарбиячини шартли равишда уч йилга кесди.
Вилоят судининг матбуот котиби Мирлан Тўрамаматов суд тарбиячини «масъулиятсизлик» банди билан айбдор деб топган, ҳукм 4-февралда чиққанини «Клооп»га билдирди.
«Айбланувчи бир йиллик синов муддати билан шартли тарзда уч йилга кесилди. Унга яшаган жойидан четга чиқмаслик қарори эшиттирилди», — деди у.
Маълумотга кўра, суд айбланувчини жабрланувчи томонга 10 минг сом жарима тўлаб бериш қарорини чиқарган.
2018 йилнинг 21-ноябрида ижтимоий тармоқларга боғча тарбиячиси ёш болаларни уриб, жеркигани акс этган видео тарқалган. Жалолобод шаҳар милицияси воқеа шаҳардаги №21 болалар боғчасида бўлганини ва болалардан бирининг ота-онаси ҳуқуқ тартибот органларига шикоят аризаси билан мурожаат қилганини маълум қилган.
Боғча раҳбарияти тарбиячига хайфсан эълон қилган ва у ишдан олинган.
Милиция воқеани «танага зарар бериш» банди билан рўйхатга олган. Тергов вақтида махсус банд «бейбаштык жасоого» ўзгартирилиб, 29 ёшдаги тарбиячининг иши судга ўтказилган.
Муҳаррир: Айдай Беделбек қизи