Қирғизистоннинг биринчи КТРК телеканали «Акшоола» сериалининг намойишини тугатди. Фильмнинг давомида қаҳрамоннинг қаршилигига қарамай олиб қочишиб, оқибатда қиз олиб қочган кишини яхши кўриб, у билан бирга яшаб қолади. Сериалнинг ижодкорлари қиз олиб қочишга ўзи сабабчи бўлганини, олиб қочиш эса қирғизларнинг «урфларида азалдан бор бўлган» деб ҳисоблашади.
2018 йили октябрнинг ўртасида КТРКда бошланган «Акшоола» сериали телерадиокомпанияга миллионлаган томошабинларни олиб келди. Сериал адолат учун курашган Акшоола исмли журналистнинг воқеаси асосида тасвирга олинган.
Серияларнинг бирида Аман исмли йигит Айпери номли қаҳрамон қизни турмуш қуриш мақсадида олиб қочиб кетади. Бунгача улар бир неча мартагина учрашишган бўлишади.
Аманнинг уйига олиб қочиб келинган қиз қаршилик кўрсатиб, йиғлаб, унга турмушга чиқмаслигини айтади, лекин йигитнинг қариндошлари қизни қолишга кўндиришади. Кейинги серияда Айпери бошига оқ рўмол ўраниб, қисинибгина диванда ўтирган вақтда эри ўз-ўзидан укасини йўлдан уришда айблайди — рашк саҳнаси Аманнинг келинни бўғиш ҳаракати билан тугайди.
Яна бир неча қисмни қаҳрамонлар алоқаларини ҳал қилишга сарфлашади — қиз тинмай йиғлаб, Аман билан яшамаслигини айтади.
Лекин кейинги сериясида сюжет бўйича адолатсизлик билан курашиши керак бўлган бош қаҳрамон Акшоола «аёл тақдирининг мураккаблиги» ва «аёл бахти» ҳақида фикр қилиб, Айперини қол деб кўндиради. Шундан кейин Айпери ўз «хатоларини» тушуниб, турмуш ўртоғини севишини ва у билан қолишни исташига ишонади. Улар бир-бирини қучоқлаб, ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида суҳбатлашиб ўтиришади.
Режиссёр Ирис Окенованинг айтишича, фильм ижодкорлари бу сериялда қизлар йигитларга жиддийроқ муомала қилиши кераклигини кўрсатмоқчи бўлишган. У Айпери олиб қочишга ўзи йўл қўйган, бунга қадар уни олиб қочган йигитга ошиқ бўлган каби, учрашиб юрган деб айтмоқда.
«Олиб қочиш — бу қизнинг розилигини олмасдан, кўриб билмасдан ўғирлаб кетиш. Бу ерда йигит ўйлангим келяпти, онам билан таништираман деб айтмайди-ми, аммо қиз кулиб туриб, унга гўёки ошиқ богандек кўрсатди. [...] Масалан: ҳозир қизларда биринчи ҳам, иккинчи ҳам, учинчи ҳам вариантлари бор — биров билан гаплашиб юриб, бошқага турмушга чиқа олади. Оқибати қандай бўляпти? Ёш йигит билан танишаётганда шундай юзаки ошиқ бўлмасдан ҳазилсиз муомала қилиш кераклигини кўрсатгимиз келган. Ҳаётда бундан ёмон нарсалар ҳам бўлади, олиб қочишнинг ёввойи вариантини ҳам кино қилсак бўлади, бироқ биз биринчи каналмиз, биз бундайларни шунчаки кўрсатмаймиз», — деди Окенова.
Режиссёр олиб қочиш— бу қирғизларнинг урф одати ва олиб қочишдан сўнг бахтли кечган оилаларнинг ҳикоялари бор деб ҳисоблайди.
«Асосийси мен олиб қочишга қаршиман, аммо 100 воқеанинг ичидан бир ёки иккитаси бахтли, улар яшаб оила қуришади. [...] Бу бизда азалдан бўлган, ҳозирда Ғарбнинг ёрдами билан олиб қочишни ёввойилик сифатида қабул қила бошлашди. Бу бизнинг урф-одатларда бор ва уни қандайдир бир ёввойи образга айлантиришди. Бизга бирор бир жиноятни олгандек муомала қилманглар», — деди Окенова.
КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков сериални чиқариш қарорини ўзи қабул қилмаслигини — буни телеканалнинг бадиий кенгаши хал қилишини «Клооп»га билдирди. Лекин Карипбеков ҳам сериалда «олиб қочишни оқлайдиган» ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайди.
«Бишкекнинг феминист ташаббусининг» фаоли Фарида Лансарова жамиятнинг гендер зўравонлиги ҳақида қолибланиб қолган ўй фикрини трансляцияламаслик учун КТРК гендер экспертизаси бўйича комитет тузиши керак деб ҳисоблайди.
«Медиалар ҳар доим инсонларнинг онгига таъсир этади, сабаби тўғри шулар бизга гўзалликдан ва юриш-туришнинг андозаларини кўрсатиб беради. КТРК йирик медиа сифатида бошқа позицияни эшитиши учун гендер экспертизаси тузиши керак. [Эфирга бериш учун] сериаллар билан фильмларни мақуллаган бадиий кенгашнинг таркибида жамоат фаоллари бўлиши керак», — деди Лансарова.
Бу нима учун ёмон? («Клооп» нин таҳририятидан)
«Акшоола» сериали 19 ёшли Бурулайнинг ўлимига ярим йил ўтгандан кейин эфирга берилди. 2018 йилнинг майида олиб қочишнин муваффақиятсиз харакатидан кейин йигит Бурулайни милиция бўлимида ўлдирган. Қотилликда гумонланган йигит 20 йилга озодилкдан маҳрум қилинган.
Мамлакатнинг бош каналида (Жиноят ва Жазо кодекси билан жазоланган) зўравонлик актини ёритиш ҳамда олиб қочишнинг қандайдир бир «меъёрий» нарса қатори кўрсатиш жамиятнинг мазкур жиноятга муносабатини ўзгартиради ҳамда бу жиноятга қўл урганларнинг харакатларини оқлайди.
Аёлларга қарши зўравонликни (бошқа бировга нисабатан зўравонликни ҳам)оқламаслик керак, аксинча бунинг учун айблаш лозим.
Қирғизистоннинг Жиноят ва жазо кодексининг 155-моддасига кўра, аёлнинг эркига қарши никоҳга олиш мақсадида олиб қочиш учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.