Автомобил эгалари учун фуқаровий –ҳуқуқий жавобгарликнинг мажбурий суғурталаш бўйича қонун (автосуғурта) 7-февралдан бошлаб кучга киради. Лекин, кўринишидан у ўша куни ишлай бошламайди.Ҳукумат қонуннинг муддатини икки йилга жилдиришни таклиф қилмоқда.
Ҳукумат парламент депутатларининг автосуғуртани 2021 йилгача кечиктириш тўғрисида қонун лойиҳасини қўллади. Лекин у ҳозирча жамоат муҳокамасида, шундан кейин у парламентда уч ўқишдан ўтиб, президентнинг тасдиғини ҳам олиши керак. Шундан кейингина автосуғуртани киргизишни кечиктириш мумкин бўлар эди.
Давлат молия назорати автосуғурта полиси йўқ ҳайдовчиларни 2019 йилнинг 7-августигача жаримага тортмай туришни таклиф қилган, аммо ҳукумат бу таклиф ўша бўйи қабул қилмаган.
Нима учун автосуғурта бўйича қонун 7-февралда ишлай олмайди?
- Давлат молия назорати ва йўл инспекцияси автосуғуртани кирита бошлаши учун керакли ҳужжатларга қўл қўймаган.
- Давлат молия назорати ҳукуматнинг қарори бўлмаган суғурта компанияларига автосуғурта полисини бериш бўйича лицензияни бера олмайди.
- Йўл инспекциясидан билдирилишича, автосуғурта полисининг йўқлиги учун ҳайдовчиларга жарима солиш бўйича механизмлар ҳозирча йўқ.
- Айрим сиёсатчилар ва депутатларнинг айтишича, ҳукумат автосуғурта бўйича маълумот кампаниясини етарли даражада ўтказмаган. Бироқ ИИМдан муассасанинг ходимлари ҳайдовчиларнинг орасида тушунтириш ишларини юргизаётганлигини айтишган.
ЙҲХББнинг матбуот котиби Тилек Оторов қонун кучга кирганига қарамасдан, инспекторлар ҳозирча ҳайдовчиларни автосуғурта полиси йўқлиги учун жаримага тортилмаслигини «Клооп»га хабар берди.
«Милиция автосуғурта полисининг бор ёки йўқлигини текширишга ҳақли. Аммо механизм ишлаб чиқилмагани учун, бизнинг ходимлар тушунтириш ишларини юргизишади. Автосуғурта тўлиқ ишлай бошлаганда [ инспекторлар полиси йўқ ҳайдовчиларга жарима сола бошлашади]», — деди Оторов.
Автосуғурта — бу автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаровий-ҳуқуқий масъулиятини мажбурий турда суғурта қилиш. Автосуғурта полиси автоҳалокат бўлган вақтда жабрланувчи олган жароҳат ва бузилган мулки учун ҳаражатни кафолатли олиши учун керак.
Автосуғурта қонуни бўйича, ҳар бир автомашина эгаси машинасига суғурта полисини сотиб олиши керак. Ҳайдовчи полисини шундай хизматларни кўрсатувчи исталган суғурта компаниясидан сотиб олса бўлади.
Давлат автосуғурта полисининг бир йиллик ўртача қиймати автомашинанинг турига ва ҳайдовчилик тажрибасига яраша 1600 сомдан 6500 сомгача деб баҳолаган.