Кун пости: «Апрель» телеканалининг директори Атамбаевнинг интервьюси бўйича судга чақирилди

456

«Апрель» телеканалининг директори Дмитрий Ложников 30-январь куни Октябрь район судига бориши кераклиги ҳақида билдирди.

2018 йили 27-декабрда парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков, Муваққат ҳукуматнинг собиқ етакчисининг ўринбосари Азимбек Бекназаров ҳамда МҲДКнинг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшобаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевга ҳамда унга тегишли «Апрель» телеканалининг устидан 18 млн долларлик даъво очиб, судга берган.

Атамбаев 2018 йили 10-декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюсида Келдибековни коррупция бўйича айблаган.

«Давлат хизматларида ишлаб юриб мультимиллионер бўлишган айни Келдибековлар ва Тулеевлар “Атамбаевни қамаш керак” деб бақиришмоқда. Кимни қамаш керак? Давлатдан ўғирлаб миллионер бўлганларними ёки ўз меҳнати билан ота-боболарининг ерида уй қурганларними?», — деб айтган собиқ президент.