Осиё Кубоги: Букмекерлар Қирғизистоннинг чорак финалга чиқиш имкониятини қандай баҳолашмоқда?

673
16-январда Филиппинлар билан бўлган ўйиндаги Қирғизистон терма жамоаси. Сурат: AFC

Футбол бўйича Қирғизистон термаси 19-январда Осиё Кубогининг ⅛ финалида Бирлашган Араб Амирлигининг (БАА) жамоаси билан юзлашади. Албатта, натижани олдиндан айтиш мумкин эмас. Бироқ шунга қарамай биз спортга пул қўйиш билан даромад топган кишиларга мурожаат қилиб кўрдик.

Спорт ўйинларига аниқ проноз қўйишга букмекерлар қизиқишади ва уларнинг баҳсида, турнирнинг эгаси бўлган Бирлашган Араб Амирлигининг термасида ғалабага етиш имконияти кўпроқ.

Биз тўрт йирик букмекер конторасидан олинган коэффицентларни ўрганиб чиқдик. Лекин, ҳаммага тушунарли бўлиши учун сиз 1 сом қўйсангиз қанча ютиб олишингизни кўрсатамиз.

bet365:

БААнинг ғалабаси: 1,44 сом

Дурранг: 4 сом

Қирғизистоннинг ғалабаси: 8 сом

William Hill:

БААнинг ғалабаси: 1,38 сом

Дурранг: 4,20 сом

Қирғизистоннинг ғалабаси: 8 сом

bwin:

БААнинг ғалабаси: 1,44 сом

Дурранг: 4,33 сом

Қирғизистоннинг ғалабаси: 8,25 сом

1xBet:

БАЭнин ғалабаси: 1,43 сом

Дурранг: 4,34 сом

Қирғизистоннинг ғалабаси: 8,30 сом

Плей-офф босқичида ҳам дурранг мумкинми?

Ҳа, агар жамоалар ўйинни пенальтига қадар етказишса, у ҳолда мусобақанинг натижаси расмий турда дурранг деб билинади. Агарда сиз пулингизни ўйин дуранг бўлади деб қўйган бўлсангиз, у ҳолда пенальтининг натижаси қандай бўлмасин бари бир мукофотга эга бўласиз.

Яна нималарга пул қўя оласиз?

Нимани истасангиз шуларнинг барига. Жамоаларнинг ичидан қайси бири Осиё Кубогининг чорак финалигача чиқа олади деган бўлимга ҳам пул қўйса бўлади. Бу вазиятда, албатта, пенальти ҳам катта роль ўйнайди. Бундан ташқари, букмекерлар БААнинг чорак финалига чиқиш имкониятини ҳам юқори баҳолашмоқда.

Шунингдек, хайратланарли воқеаларга ҳам пул қўйиш мумкин (агарда биринчи гол бош билан киргизилади деганга 1 сом қўйсангиз, уни қайси жамоа киргизиши муҳим эмас, асосийси бош билан киргизилса 5 сом 50 тийин ютасиз).

Албатта, ставкангиз қанчалик фарқли бўлса, ютиш коэффиценти ҳам шунча юқори бўлади. Бироқ шу билан бирга таваккаллик ҳам юқори бўлишини ёдга олиш керак (3:3 ҳисобига 1 сом қўйиб, 151 сом ютиб олса бўлади, аммо ҳисоб сони чиндан ҳам шундай бўлиши даргумон).

Мен ҳам пул қўйиб кўрсам бўладими?

Агар сиз балоғатга етмаган бўлсангиз, у ҳолда бу ноқонуний бўлиб қолади. Ёшингиз 18дан катта бўлса эса, у ҳолда албатта, пулингизни ўзингиз истаганингиздек фойдалана оласиз. Лекин лудомания (қимор ўйинларига патологик берилиш) Касалларнинг халқаро классификациясига киришини ёддан чиқарманг. Албатта, букмекер конторалари ҳам сиз орқали кўп пул топишга интизор, акс ҳолда улар кун кўролмас эди. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг!

Осиё Кубоги дегани нима, асли нима ҳақида айтяпсизлар?

Осиё Кубоги — бу Осиё терма жамоаларининг орасидаги энг муҳим футбол муобақаси. Турнирга Қирғизистон илк бор қатнашмоқда. 16-январда эса Қирғизистон термаси Филиппин жамоасининг устидан тарихий ғалабага эришиб, ўз навбатида бу бизнинг термага кейинги босқичга чиқиш имкониятини берган.