Бир кадр билан: Бишкекда World Press Photo кўргазмаси очилди

552
Сурат: Kloop.kg учун Даниль Усманов

Марказий Осиёдаги Америка университетида (МОАУ) 10-январда World Press Photo кўргазмаси очилди. Унда мазкур танлов ғолибларининг фотосуратлари намойиш этилади. Кўргазма 24-январга қадар давом этади.

World Press Photo — 1955 йилдан бери ўтказиб келинаётган фотожурналистлар учун энг обрўли халқаро танловлардан бири. Ташкилотчилар ҳар йили ғолибларнинг ишларидан кўргазма ташкил қилиб, уни турли давлатларда кўрсатишади.

2018 йили конкурснинг бош мукофотини Венесуэллада Николас Мадурога қарши митингда ёнаётган кишини тасвирга олган фотосуратчи олган.

«Бу фотосуратлар таъсир қолдиради, хайратлантиради, ўйга толдиради, ўтган йили дунёда бўлганларни ёдга солади. [...] Дунё ўзгаради, технологиялар ҳам ўзгаради, лекин эллар атрофдаги дунёни кўришга лойиқ эканига ҳамда ўзини эркин кўрсата олганлигига ишонч туйғуси ўзгармайди», — деди Медиа Полиси Институтининг директору Бегайим Усонова. Ташкилот Бишкекдаги кўргазманинг ташкилотчиларидан бири.

Кўргазма МОАУда 11-январдан 24-январга қадар, соат 9:00дан 18:00гача очиқ бўлади. Келувчиларнинг ёши 18дан тепада бўлиши керак.

2003 йили World Press Photo конкурсида Қирғизистондаги фотожурналист Владимир Пирогов (Reuters, «Вечерний Бишкек») мукофотга сазовор бўлган. Унинг сурати ёлғиз тасвирий янгилик номинациясида иккинчи ўринни олган.