Қирғизистоннинг 39 ёшдаги фуқароси Атабек Абдуллаев Швецияда теракт тайёрлаш бўйича гумондорларнинг бири бўлиб чиқди. У ҳақида нима маълум?
Нима бўлди?
2018 йилнинг апрелидан бошлаб швед полицияси терактларга тайёрланиш бўйича гумондорларнинг бир нечтасини қўлга олган. Уларнинг орасида 39 ёшдаги Қирғизистон фуқароси Атабек Абдуллаев ҳам борлиги аниқ бўлди. Декабрнинг охирида Абдуллаевга қарши терактга тайёрланиш ҳамда «Ислом давлати» (ИД) экстреммистик ташкилотини молиялаш бўйича даъво қўйилган. Прокуратуранинг маълумотига кўра, Абдуллаев ҳамда бошқа ушланганлар бу йўлдаги жангариларга пул ўтказишган. Гумондорлар ичида Абдуллаевдан бошқа яна Ўзбекистоннинг беш фуқароси бор.
Қўлга олинган олти кишининг орасидан теракт тайёрлаш иши бўйича шубҳали қатори уч нафари ўтмоқда — уларнинг уйида тинтув ўтказиш вақтида пичоқлар, махсус либослар ҳамда кимёвий (портловчи моддаларни тайёрлашда қўлланиш мумкин бўлган 660 кг ва 100 литр моддалар) моддалар топилган.
Даъво қўлга олинганларнинг ёзишмаларига ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятларининг таҳлилига асосланади. Швед полициясининг версияси бўйича, айбланувчилар терактнинг тайёрланишини маҳфий сўзларни қўлланиб муҳокама қилишган: теракт деган сўзнинг ўрнига «никоҳ тўйи» ва мина кқўйишни «машинани безатиш» деб аташган. «Тўй машинасини безатиш учун яна биров керакми? Агар истасанг мен сенга машинани безаш бўйича видео жўната оламан. Мен автомобилни безатиш бўйича шуғулланувчи қариндошларимга ҳам ёзаман», — қўлга олинганлардан бирининг хат ёзишмасидан олинган парчани «Экспрессен» нашри эълон қилган.
Швеция ҳукумати маълум қилишича, қўлга олинганлардан бири Рахмат Оқилов билан алоқага чиққан. Оқилов 2017 йили Стокгольмдаги теракт учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган — у юк машинаси билан Стокгольм марказидаги пиёдалар йўлига чиқиб, оқибатда 4 киши халок бўлиб, яна 15 киши жароҳатланган.
Абдуллаев ҳақида нима маълум?
Швед ОАВларининг билдиришича, 39 ёшли Отабек Абдуллаев 30-апрелда қўлга олинган. Унинг компьютери ва телефонида «ИД террор ташкилотини қўлловчи материаллар» топилган. Полициядан билдиришларича, Абдуллаев иш берувчидан олган қалбаки справкаси билан Handelsbanken банкининг мижози бўлишга харакат қилган.
«Клооп»нинг журналистлари Абдуллаевнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотлари билан қирғиз давлат органларидаги очиқ манбаларни солиштирмоқда, у чиндан ҳам Қирғизистондан эканини аниқлаб чиқишган. Гумондор Ўш вилоятининг Аравон районининг Туя-Мўюн қишлоғида туғилган.
Полициянинг айтишича, қирғизистонлик Швецияга 2017 йилнинг августида Польша ҳукумати берган виза билан келган. Бу Абдуллаевни аёлининг аккаунтидаги Польшанинг Лодз шаҳрида яшайди деган маълумотини қисман тасдиқлайди.
Абдуллаевларнинг аккаунтларидаги маълумотлар иккиси ҳам диндор одамлар эканини билдиради: Исломни тушунтиришга бағишланган гуруҳларга обуна бўлишган, диний матнли суратларни эълон қилиб туришади, суратдаги фарзандлари панжалари билан ягона Аллоҳ бор эканлигини ишора қилиб туришади.
Лекин, мазкур материал эълон қилинаётган вақтга қадар Абдуллаев «Одноклассник» тармоғидаги профилида экстремизмни тарғиб қилишга боғлиқ маълумотга эга постлар эълон қилмаган. «ВКонтакте» тармоғида диний гуруҳлардан ташқари Европага иммиграция қилишга бағишланган юморли паблик ва гуруҳларга ёзилган.
Шунга қарамай Абдуллаев ўқ отар қуролларни севувчиларга бағишланган гуруҳга ҳам
ёзилган — гуруҳда вақти-вақти билан турли қуроллар ҳамда отишма бошланган ерларда ўзни олиб юриш ҳақида маълумот эълон қилиб турилади.
Швед прокуратураси Абдуллаевнинг профилидаги бу маълумотлар унга йўналтирилган айбловга қўшимча деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Швециянинг ҳуқуқ тартибот органлари Абдуллаев ижтимоий тармоқларга теракт юз берувчи ерларнинг суратларини чиқариб турган деб айтмоқда.
Чиндан ҳам, Абдуллаевнинг аккаунтида Европанинг манзарали ерларининг видео ва суратларини топиш мумкин. Лекин гумондорлардан бирининг оқловчисини айтишича, Абдуллаев бу суратларни террор мақсадида эмас, дўстларига кўрсатиш учун тасвирга олган. Масалан, унинг профилида Гданскдаги вокзалнинг фонида тушган сурати ҳамда Стокгольмдаги савдо марказининг видеоси бор.
Агарда Абдуллаев айбдор деб топилса, у 4 йилдан бошлаб то умрбодликка озодликдан ажратилишимумкин.
Муҳаррир: Айсимбат Токоева