Қирғизистон экономика министрлигининг ҳамда инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг сайтларида хато юз берди. Сайтларда сервер бўйича барча маълумотлар, жумладан ахборот базасининг логини ҳамда пароли киритилган хатоларнинг логлари (журнали) ошкор бўлган.
Министрлик сайтидаги хатони журналист Кайиргүл Урумканова сезиб қолган. «Экономика министрлигининг сайтида қандайдир бир тартибсизликсиз бўляпти. Бутун сайт алгоритмлар билан ўйнаяпти. Кўринишидан, минстрликда Янги йил кучли ўткан бўлса керак», — деб ўзининг фейсбук саҳифасида ёзди.
Материалнинг эълон қилиниши вақтида министрликтинг сайтида чиққан хатоларнинг логлари кўриниб, у билан бирга сервер хақида маълумотлар, сайт рўйхатга олинган маълумот базаси ҳамда почта аккаунтининг логинлари ва пароллари кўриниб турган. Министирликнинг сайти соат тўртта тартибга солинган.
Шу каби хато Инвестицияларни ўстириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича агентлигининг сайтларидан бирида ҳам бўлган. Ўша вақтда ҳам пароллари ошкор бўлиб қолган эди. Кейин агентликнинг сайти одатдагидек ишлай бошлаган.
Экономика министрлигининг матбуот котиби Махабат Маматова «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, ведомствонинг техника мутахассасислари масала ҳақида билишларини ва уни бартараф қилиш харакатлари кўриб чиқилаётганинини айтган.
Маматованинг айтишича, сайтни таъмирлагандан кейин ҳаммага ошкор бўлиб қолган барча паролларни алмаштиришади.