Чатқалда 15 турғун милицияга хужум қилганликда айбланиб қўлга олинди. Бу бўйича нималар маълум?

693
Қўлга олинганларни бўшатиш талаби билан 3-декабрда норозиликка чиққанлар.
Маҳаллий турғунлар юборган сурат

Чатқал районидаги Терак-Сой қишлоғининг 15 турғуни «милицияга куч қўлланган» деган гумон билан қўлга олинди. Гумондорларни чиқариш учун 2-3-декабрда 200га яқин турғун норозилик митингига чиқди.

Тераксойлик 15 турғун 2-декабрь куни Жалолобод шаҳар милициясига олиб келинди. Улар «безорилик» ҳамда «ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қилиш» моддалари бўйича айбланмоқда.

Жалолобод област ИИБнинг матбуот котиби Миктыбек Турдубековнинг «Клооп»га айтишича, гумондорлар бир ой аввал, 5-ноябрь куни, ўз вазифасини ўтаётган қуролсиз уч нафар милиция ходимига «қўл кўтаришган».

«Чатқал районидаги Терак-Сой қишлоғининг  “Эти Бакир Терек-Сай” олтин кон ишлатилувчи ҳудудида хизмат ўтаётган “Шумкар” махсус йўналишдаги полкининг ходимларига мазкур қишлоқнинг 15 турғуни куч қўлланишган. Оқибатда уч ходим турли жароҳатларни олиб, ҳозирда улардан бири Бишкекдаги касалхоналар бирида оғир аҳволда ётибди», — деб билдирди матбуот котиби.

Турдубеков қўшимча қилишича, бу воқеанинг асосида 6-ноябрь куни Ола-Буқа район милицияси «безорилик» ҳамда «ҳукумат вакилига зўравонлик қилиш» моддалари бўйича жиноят ишини очган.

«Воқеа жойидан олинган тасвир текширилиб милиция ходимларига куч қўлланган 15 турғуннинг шахси аниқланган ҳамда 2-декабрда Жаолобод област милициясининг тергов хизматига олиб келинган. Ҳозирда 15 гумондор 94-модда асосида Жалолобод шаҳар ИИБнинг вақтинча ушлаб турилувчи жойига киргизилди», — деб тўхталди матбуот котиби.

Турдубеков Чатқал районида вазият барқарор эканини ҳамда маҳаллий аҳолига тушунтириш ишлари ўтказилаётганини билдирди.

«Эти Бакир Терек-Сай» олтин конининг идораси олдида норозиликка чиққанлар.
Маҳаллий турғунлар йўллаган сурат

Терак-Сой қишлоиғдаги турғунлардан бири «Клооп»га билдиришича, 15 турғунни чиқариш талаби билан 2-3-декабрда 200га яқин турғун норозилик митингига чиқишган.

«Турк фирмасининг олдига 200-300 киши чиқдик. Эрта билан чиққанмиз, қоронғу тушукунга қадар турдик. Мақсадимиз  — Жалолободга олиб бориб қамаб қўйган 15 болани чиқариш керак. Бўз уй тикамиз деган эдик милиция йўл қўймади. Олти-етти автобусда 400 нафарча ”спецназ” келди. Ўша 15 болани чиқариб олсак, кейин бу турк фирмасини ишламай кетишини талаб қилиб чиқамиз», — деди исмини очиқламасликни сўраган турғун.

Маҳаллийларнинг «Клооп»га айтишича, милиция ва турғунлар тортишган воқеа  5-ноябрь куни бўлган. Унда турғунлардан бири «Эти Бакир Терек-Сай» олтин конининг заҳарли қолдиқлар сақланган жйога кирган йилқисини олиб чиқиш учун борганда, ҳудудни ҳимоя қилаётган махсус тайёргарликдаги милиция ходимлари турғунни ўтказмай қўйишган.

Терак-Сой олтин конини ишлатиш лицензиясини 2015 йили «Эти Бакир Терексай» компанияси ютиб олган. Мазкур компания «Киргизалтын» очиқ акционер жамиятининг қошидаги идора бўлиб ҳисобланади.

Терак-Сой олтин конида олтин ишлаб чиқариш заҳираси 20-25 тоннага яқин. Унда ҳар йили 150 килограммга яқин олтин концентрати ишлаб чиқилиб, маҳсулот Хитой ҳамда Қозоғистонга сотилади. Ҳозирда «Эти Бакир Терек-Сай» олтин конида 420 ишчи меҳнат қилса, унинг 96 фоизи маҳаллийлар.

Муҳаррирлар: Гулжан Эшбаева, Айсимбат Токоева