Мудофаа ишлари бўйича Бош штаб ва Давлат комитетининг раҳбар ўринбосарлари квартираларни ноқонуний бўлишитириш ортидан ишдан олинди

625

Президент Сооронбай Жээнбеков мудофаа ишлари бўйича Давлат комитети етакчисининг ёрдамчиси Нурбек Дуйшеналиев ва Бош штаб раис ўринбосари Кубаничбек Орозматовни ишдан бўшатди.

Дуйшеналиев ва Орозматовнинг ишдан олиниш сабаби маълум қилинмади, фақатгина президент Сооронбай Жээнбеков лавозимдан бўшатиш тўғрисидаги фармонга қўл қўйгани расмий билдирилди.

Икки ўринбосарнинг номи ҳам Жал кичикрайонидаги Мудофаа министрлиги уйидаги квартираларни ноқонуний бўлиштириш иши бўйича тилга олинган.Жорий йилнинг ёзида Дуйшеналиева  ва Орозматов «Хизмат лавозимини суистеъмол қилиш»да айбдор деб топилган, аммо даъво муддати ўтгани сабабли жазога тортилмаган.

Кубаничбек Орозматов 2016 йили Қуролли кучларнинг Бош штаби етакчисининг ўринбосари этиб тайинланган ва бенуқсон хизмати учун президентнинг нишони ҳамда фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Нурбек Дуйшеналиев бир йил аввал Мудофаа ишлари бўйича Давлат комитетининг раҳбар ўринбосарлигига тайинланган, 2014 йили эса мудофаа министирининг ўринбосари бўлган.