Фарид Ниязов Атамбаев ва Жээнбековнинг ихтилофига изоҳ берди. Қисқа баён

683
Чапдан ўнгга: Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жээнбеков, Фарид Ниязов. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг икки президенти Сооронбай Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаевни администрацияларининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов «Knews» нашрига берган интервьюсида собиқ президент билан ҳозирги ўлка раҳбари ўртасидаги ихтилоф ҳақида айтиб берди. «Клооп» Ниязовнинг сўзларини имкон қадар қисқача баён қилиб беради.

Атамбаев [президентлик хизматидан кетгандан кейин] сиёсатда қолишни истаган деган сўзлар бўлмаган гап. Хатто унга икки йил Хавфсизлик кенгашининг раҳбарлигида қолишни таклиф қилишган, аммо у рад этган.

Атамбаев Сооронбай Жээнбеков унинг маслаҳатларига қулоқ солади деб ишонган. Улар дўст қатори учрашиб юришган. Атамбаев ўз ўрнига келган президент уни тингламаётганини кўриб,  ошкора [31-мартда съездда Жээнбековга нисбатан] танқидий фикрини билдирган.

Бош прокурор, МҲДҚнинг раҳбари ва премьер-министр алмашгандан кейин Жээнбеков ўз йўли билан бораётгани маълум бўлди. Май ойида Атамбаев ўз ўрнига келган ўлка раҳбарига қандайдир бир тавсия бериш харакатларини тўхтатиб, диологга боришга тайёр эди. Жээнбеков эса буни заифлик қатори қабул қилиб, Атамбаевнинг яқинларини “синдириш” орқали ўлкадан «чиқариб» юборишга харакат қилган. Бош коррупционерларнинг бари давлат тадбирларида фахрий меҳмон бўлишиб, Атамбаевнинг тарафдорлари эса  Жээнбековга жавоб қайтаришни талаб қилишган.

Атамбаевнинг ўзи эса жим ҳолда, президентга тўсқинлиқ қилмасликка харакат қилган. Атамбаевнинг  Жээнбеков ҳақида айтган танқидлари ҳозирги президентнинг интервью беришига туртки бўлиб, Жээнбеков ўзи қайта собиқ президентни танқид қилган.

Контекст: 2018 йили мартда Атамбаев КСДПнинг съездида ўз давридаги коррупцияга қарши кураш ночор бўлган деб айтган сўзи учун ҳозирги президентни танқид қилган. Атамбаевнинг айтишича, барча йирик коррупцияга қарши ишлар ўзининг даврида бошланган.

Икки сиёсатчининг ихтилофи шартида Жээнбеков Атамбаевнинг номзодларини юқори лавозимлардан бўшатган: МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевни, бош прокурор Индира Жолдубаевани ҳамда премьер-министр Сапар Исаковни. Унинг ортидан Атамбаевнинг тарафдорларига нисбатан коррупция ишлари билан қамоққа олишлар олиб борилган. Собиқ президент бу қамашларни «ов» деб атаган.

Ниязовнинг интервьюсини тўлиқ «Knews»нинг сайтидан ўқий оласиз