Қўшиқчи Самара Каримова Ўшда мусиқий ўқув юртининг директорлик хизматида фақатгина бир кун ишлашга улгурди. Янги маданият министри Азамат Жаманкулов уни лавозимдан олди. Бу Каримова билан бўлган иккинчи воқеа, чунки аввалги йили ҳам у музейнинг директори бўлиб бир кун ишлаб кетган.
Жаманкулов Каримовани 1-ноябрь куни кечки пайт бўшатган. Бунга қўшиқчининг тайинланиши бўйича буйруққа Маданият министрлигининг статс-котиби иш сафарида юрган вақтда ноқонуний қўл қўйгани сабаб бўлган. Энди статс-котибга ҳайфсан эълон қилмоқчи.
Ўша куннинг ўзидаёқ Каримова ўқув юртининг жамоасига ўзининг биринчи йиғинини ўтказиб, ишга киришган — бу ҳақда у ўзининг «Инстаграм» саҳифасига ёзган.
Лавозимга қўшиқчи 24-октябрда тайинланган, ундан бир кун ўтиб эса Маданият министрлигини Азамат Жаманкулов етаклай бошлаган.
Бу Каримованинг раҳбарлик лавозимидан биринчи марта можароли кетиши эмас. У 2017 йили ёзда «Сулайман-Тоо» музей мажмуасининг директорлик хизматидан кетган, у ерда ҳам қўшиқчи бир кунгина ишлаган. Ўшанда Каримова ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидидан кейин ўзи хизматдан кетиш ҳақида ариза ёзган. Фойдаланувчилар 26 ёшдаги қиз музейни етаклай олмаслигини айтишган.
Қўшиқчи хизматдан кетгандан кейин «қирғиз жамияти ёш кадрларни қабул қилишга тайёр эмаслигини» «Азаттык»қа берган интервьюсида айтган.
Каримова 2011 йили Ўш драма театрининг директори Асан Мансуровга турмушга чиқиб, икки йилдан кейин қирғиз эстрадасида куйлай бошлаган.
Самара Каримова — «Инстаграм»да миллион обуначи тўплаган илк қирғизистонлик. Шу сабабли у 2018 йили августда Бишкекда ва Ўшда байрам тадбири уюштирган.
Айни вақтда Қирғизистон бош телеканилининг (КТРК) етакчиси Илим Карипбеков Каримовани «ўлканинг нуфузли аёлларидан бири» деб атаган.
«Клооп»нинг таҳририяти қўшиқчига обуна бўлганларнинг ярми сохта тўпланган бўлиши мумкин деб таҳмин қилган. Унинг постлари бошқа миллион обуначиси бор аккаунтларга нисабатан икки карра оз лайк олади, лайкларнинг ўзи эса дарҳол беш минглик сакраш билан қўшилиб қолади.
Каримова ўзи ўшанда инстаграм аккаунтини ўзи қўлланишини ва сохта обуначилар тўплаш ҳақида ҳеч нарса билмаслигини «Клооп»га айтган.
Бундан ташқари, собиқ президент Алмазбек Атамбаев Каримовага Қирғизистоннинг хизмат кўрсатган артисти унвонини берган.