Транспорт министрлиги йўллардан ҳақ олиш тартибини киргизмоқчи. Бу ҳақда нималар маълум?

653
Бишкек — Кубаки йўли. 2015 йил июль ойи. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистонда пулли авто йўллар пайдо бўлиши мумкин. Бундай қонун лойиҳасини Транспорт министрлиги тайёрламоқда. «Клооп» ҳукумат нима учун ҳақ тўланувчи йўлларни киргизмоқчи эканини ва бу ташаббусга қаршилар қандай ўйлаётганини айтиб беради.

Қонун лойиҳасига кўра, ҳақ олиш тартиби Кубаки довонидаги авто йўлдан бошланиши мумкин. У Хитой чегарасига олиб борувчи Бишкек-Норин-Торугарт йўлига қарашли.

Транспорт министрлигининг таклифи бўйича, енгил автомобил ҳайдовчилари бир километр учун 56 тийин, оғир юк ташувчи машина ҳайдовчилари эса автомобил ҳажми ва вазнига кўра 2 сомдан 14 сомга қадар тўлашади.

Транспорт министрлигининг маслаҳатчилар гуруҳи етакчиси Нурлан Кайинбаев йўл ҳаққи автоматик шаклда олинишини «Азаттык»қа берган интервьюсида айтган.

«Қайси йўлларга, автомобилнинг қандай турларига пул олиниши керак деган нормаларни кўриб чиқмоқдамиз. Масалан, тўрт полосали ёки ундан кўп кенг йўллардан ўтган барча автомобиллардан ҳақ олиниши керак деб таклиф киритмоқдамиз. Бишкек-Ўш каби икки полосали йўлларга эса оғир юк ташувчи автомобилларгина тўлаши керак деб таклиф бердик», — деб тушунтирди у.

Кайинбаевнинг қўшимча қилишича, ҳукумат Кубаки довони орқали ўтган йўлдан ҳақ олишни қарор қилган, чунки бу участкада «бепул муқобил йўл» бор. Тўлашни истамаганлар Балиқчи шаҳри орқали айланиб ўтса бўлади.

Нима учун Транспорт министрлиги йўллардан ҳақ олишни истамоқда?

Министрликдагилар республика бюджети Қирғизистондаги барча йўлларни қайта тиклаб, таъмирлай олмаслигини айтишмоқда. Ведеомствонинг маълумотига кўра, давлат йўлларни тузатиш учун йил сайин 3-3,5 млрд сом ажратади. Лекин бу эҳтиёжлар учун 10 миллиард сомгв яқин маблағ керак.

Транспорт министрлиги йўллардан ҳақ олиш орқали республика бюджетига тушаётган оғирликни енгиллатишни истайди: ҳақ тўланувчи йўллардан тушган маблағни уларни таъмирлашга ва яхшилашга сарфлашади. Лекин муассасанинг ҳисобига кўра, бу маблағлар умумий муҳтожликнинг фақатгина 50 фоизинигина таъминлай олади. Министрлик барибир ҳам республика бюджетига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ҳақ тўланувчи йўлларни киргизилишининг иккинчи сабаби  — бу Қирғизистон ўлканинг катта йўлларини таъмирлашга ёки қайта тиклашга олган қарзлари. «Қирғиз Республикаси автомобил йўлларини таъмирлашга бундан кейин (имтиёзли бўлса ҳам) кредитларни ололмайди ва олишга имкони йўқ», — деб айтишмоқда министрликдан.

«Шимолий-Жанубий» муқобил йўлининг қурилиши 2014 йили майда бошланган. Уни 2023 йили якунлаш режалаштирилмоқда, йўлнинг умумий қиймати 850 млн долларни ташкил қилади.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистонда кредит пулларига қайси йўллар қайта тикланган ёки қурилган?

Каттай йўлларнинг ичидан: Бишкек-Ўш, Бишкек-Норин-Торугарт, Ўш-Сариташ-Эркечтам ҳамда Ўш-Баткен-Исфана. Уларни қайта тиклашга 2,5 млн доллар кетган. Лойиҳа учун ҳар бир кредит шахсий битимлар ҳамда турли фойизлар билан олинган.

Транспорт министрлигининг ҳозирда ишга оширилаётган энг қиммат лойиҳаси  — бу «Жанубий-Шимолий» муқобил йўлнинг қурилиши. У Иссиқкўл билан Жалолобод областларининг ўртасида янги транспорт артерияси бўлиб қолади. У (икки полосали Бишкек-Ўш йўлидан фарқли) тўрт полосали бўлиб, ҳудудларнинг ўртасидаги транзитнинг вақтини қисқартиришга имкон яратади.

Ведомствонинг баҳоси бўйича, бу йўлнинг умумий қиймати 850 млн долларни такшил қилади. Ҳукумат қурулишнинг аксарият қисмини маолиялашга рози бўлган Хитойнинг Эксимбанки, Ислом тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки билан келишишган. Лекин лойиҳада молиялаштирилмаган айрим участкалар бор, унга қирғиз ҳукумати сармоя излашни давом эттирмоқда.

Министрлик йўлни 2023 йили эксплуатацияга топширишни режалаштирмоқда.

Норин областидаги Кокоморон сойи орқали ўтган кўприк. 2013 йил октябрь ойи. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Пулли йўлларга кимлар рози, кимлар қарши?

Пулли йўлларни киргизишга автомобилларни ижарага олиб ҳайдаганларнинг республика жамоат уюшмасининг раиси Баатирбек Дуланов қарши чиқмоқда. У ҳукуматнинг ташаббуси қўлланишига шубҳа қилади.

«Одамларнинг тушунчаси бу ишга [пулли йўлга] хали етмаган. Бу қайсидир бир амалдорнинг ташаббуси бўлса керак деб ўйлайман. “Шуни қилайлик, бундан пул тушади” деб. Бу шунчаки популистик ғоя. Агар бу қонун кучга кириб ишлай бошласа, одамлар йўлни тўсиб митинг қила бошлайди», — дейди Дуланов.

Депутат Абдивахап Нурбаев эса бошқача фикрда. Унинг фикрича, Қирғизистонга ҳақ тўланувчи йўллар керак, чунки бу дунё тажрибаси.

Йўллардан ҳақ олиш — бу қонунийми?

Албатта. Қирғизистонда ҳақ олинувчи йўлларни қуришга рухсат берилган. Лекин агарда унга бепул муқобил мавжуд бўлсагина.

Шунга қарамай Транспорт министрлиги бу талабни олиб ташлашни таклиф қилмоқда, чунки ўлкада бирини бепул фойдаланишга қолдириб қўя олиш учун ҳар бир йўлга муқобил йўқ.