Икрам Илмиянов Жиноят ва жазо кодексининг етти моддаси бўйича абланмоқда. Иш сентябрнинг охирида қўзғалган бўлсада Бош прокуратура буни рад қилган эди. Илмиянов тергов тугагунча, аниқроғи ноябрнинг охирига қадар МХДКнинг тергов изоляторида бўлади.
Икрам Илмияновнинг жиноий ишида Жиноят ва жазо кодексининг камида етти моддаси тилга олинган: «Товламачилик», «Тижорий ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суистеъмол қилиши», «Пора олиш», «Пора олишда воситачилик қилиш», «Пора бериш» ҳамда «Хизматдаги қалбакилик».
Бироқ октябрнинг бошида Бош прокуратура Илмияновга қарши иш қўзғалганини рад қилган, иш 28 сентябда очилган.
Ўшанда Илмиянов Қирғизистонда бўлмаган эди. У ўлкадан июнда чиқиб кетиб, бир ой ўтгандан кейин Кўк-бўри федерациясининг президентлик лавозимидан воз кечган.
Суд собиқ президентнинг эски маслаҳатчисини ушлаб, МХДКнинг тергов изоляторига қамаш ҳақида сиртадан ҳукм чиқаргандан кейин 19-октябрда Илмияновга қидирув эълон қилинган. Идора журналистларга сиёсатчи нима сабабдан қидирилаётганини билдирмаган. Аммо ОАВ Илмияновга қарши иш 150 минг доллар миқдорида пора олишга боғлиқ деб ҳисоблаган.
Лекин Илмиянов 20-октябрда Қирғизистонга қайтарилган. Уни москвада Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) мутахассислари қўлга олиб, қирғиз ҳукуматига ўтказиб берилгани маълум қилинган.
Жамоат арбоби Эдил Байсаловнинг айтишича, Илмиянов Нью-Йоркка қочиб кетишга харакат қилаётган вақтда қўлга олинган. Байсалов исбот қатори Илмияновнинг номига ёзилган авиа чипта суратини эълон қилган.
Лидери собиқ президент Атамбаев ҳисолбланган КСДП сафдошининг қўлга олинишини «шоу», терговни эса «сиёсий характерда» деб атаган. Атамбаевнинг ўзи эса Илмиянов қўлга олинган кундан кўп ўтмай Россияга, яқининг таъзиясига учиб кетган.
Ҳайдовчиликдан маслаҳатчиликка
Икрамжан Илмиянов ўз карьерасини Алмазбек Атамбаевга тегишли «Кыргызавтомаш» ишхонасида ҳайдовчи бўлиб бошлаган. У 2009 йилгача Атамбаевнинг шахсий ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.
2010 йилдаги апрель революциясидан кейин у ўша вақтда Вақтли ҳукуматнинг премьер-министри Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлиб қолган. 2011 йили эса Илмиянов президент Атамбаевнинг аппарат раҳбари ўринбосарлигига тайинланган.
Бу хизматни у 2015 йилгача, аниқроғи «Вечерний Бишкек» нашрини рейдерлик йўли билан босиб олиш бўйича айбловлар ортидан истеъфога кетганга қадар эгаллаб турган.
Икрам Илмиянов истеъфога кетишга мажбур бўлган. Лекин шундай бўлса ҳам нашрнинг биноси билан боғлиқ жанжал, унга яна бир йил президентнинг маслаҳатчилик хизматида ишлашга тўсиқ бўлмаган .
2017 йили эса КСДП фракциясидан депутатликка номзод бўлиб, лекин мандатдан бош тортган. кейинчалик Кўк-Бўри бўйича федерацияни етаклай бошлаган.