Ижтимоий ривожлантириш министрининг ўринбосари Полотова ўз лавозимидан озод қилинди – сўнги ой ичида муассасанинг барча етакчилари ишдан олинди

613

Жилдиз Полотова ўз аризасига кўра меҳнат министрининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Аввалроқ министр Таалайгул Исакунова ва унинг икки ўринбосари Лунара Мамитова билан Зуурака Каденова ҳам лавозимидан бўшатилган эди.

Жилдиз Полотова Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш министрлигидаги бошқа етакчиларнинг шов-шувли бўшатилишидан сўнг қолган сўнги министр ўринбосари эди. Полотова ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва унга 13 октябрда қўл қўйилган.

Икки кун аввал, 11 октябрда Лунара Мамитова ҳамда Таалайкул Исакунованинг аризаси қаноатлантирилган, сентябрь охирида эса Сеулдаги жанжалдан сўнг Зууракан Каденова ишдан олинган.

Сеулдаги жанжал қандай қилиб икки министрнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди

Сентябрь охирида қирғизистонлик аёл Сеул – Алмати рейсидан ушлаб қолингани маълум бўлди. Депутат Аида Исмаилова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу аёл амалдорлардан бири бўлиб, маст аҳволда бўлганини ёзган.

Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султан журналистларга рейсдан олиб қолинган амалдор ижтимоий ривожлантириш министрлигининг ўринбосари Зууракан Каденова эканини хабар қилди. Амалдор Қирғизистонга қайтиб келган вақтда уни лавозимидан озод қилишган эди.

Каденованинг хатти харакати депутатларнинг эътиборини жалб қилди. Йиғинлардан бирида социал-демократ Аида Касималиева бош прокуратурадан ижтимоий ривожлантириш министрлигининг министри ҳамда ўринбосарларининг чет элга бўлган сафарларини текширишни сўраган. Депутатнинг манбалари амалдорлар ўзларининг дипломатик паспортларини шахсий сафарларда қўлланганларини ҳамда иш сафарларига раҳбарият эмас оддий мутахассислар таклиф қилинган бўлганини билдирган.

Касималиеванинг чиқишидан сўнг Лунара Мамитова социал-демократлар вакилини рақобатлашишда айблаган. Фақат, Бош прокуратура муассаса амалдори дипломатик паспортдан шахсий мақсадда фойдаланганини бўйича далилларни аниқлаган.

Натижада министрликнинг етакчилари Таалайгул Исакунова ва Лунара Мамитова ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб, ариза 11 октябрда қаноатлантирилган.

Шу билан бирга ривожлатириш министрлиги ва ТИМ ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Ташқи ишлар министрлиги Хавфсизлик кенгаши элчи Киличбек Султаннинг харакатларини  текширишни сўрагача, ундан камчиликлар топилган.

Камчиликлар ТИМнинг фаолиятида ҳам аниқланган. Оқибатда 12 октябрда министрликни 2012 йилдан бери бошқариб келаётган Эрлан Абдилдаев истеъфога чиқарилиб, Киличбек Султан элчилик лавозимидан олинган.

Киличбек Султан турли вақтларда Корея ва Малайзия элчилигида ишлаган. У Қирғизистон хукуматига ишонмаслигини билдириб, сиёсий бошпана сўради.