Эрлан Абдилдаев ташқи ишлар министрлик хизматидан кетди. У сўнги олти йилда Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) рабари бўлиб келган. Президент Сооронбай Жээнбеков унинг истеъфосини қабул қилди.
ТИМнинг матбуот хизмати Абдилдаевнинг истеъфоси ҳақида 12-октябрда билдирди.
«Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлигида олти йил ишлаб, эгаллаган лавозимимдан ўз истагим билан кетиш бўйича ариза бердим», — деб келтирди матбуот хизмати Абдилдаевнинг сўзларини.
Президент аппарати Сооронбай Жээнбеков Абдилдаевнинг истеъфосини қабул қилганини тасдиқлади.
ТИМ атрофидаги низо
Эрлан Абдилдаев Ташқи ишлар министрлигининг атрофидаги ва Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султан билан келишмовчилиги ортидан кеттик.
Киличбек Султан 2018 йили сентябрда министрликнинг ишидаги қоида бузарликлар ҳақида билдирган. Бир ойдан кейин Хавфсизлик кенгаши ведомствони текшириб, қоида бузарликлар бор эканини тасдиқлаган.
Хавфсизлик кенгаши ТИМда «аниқ кадр сиёсати» йўқ эканини, шу сабабдан у ердан вақти-вақти билан хизмат хужжатлари «ошкор бўлиб кетганини» маълум қилган.
Султан Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчилигининг ходимлари дипломатик паспортларни ҳамда дипломатия мақомларини ноқонуний топшириб, «таъмагирлик билан шуғулланишганини» тасдиқлаган.
Ўшанда Қирғизистоннинг ТИМи Султан навбатдаги сафар давлат ходимларининг этикасини бузганини билдирган. Муассасадан уларда элчининг қоида бузарликлари ҳақида ҳужатлар бор эканлигини қўшимча қилган.
Элчи билан ТИМ бунгача ҳам тортишган
Февралда Киличбек Султан ведомство элчилик ходимларининг халқаро Инчхон аэропортидан норасмий делегацияларни кутиб олишга мажбурлаётганини билдирган. Ўшанда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида элчилик қирғиз офицерлерини кутиб олиши кераклиги ҳақида ТИМнинг ҳужжатларини эълон қилган.