Хавфсизлик кенгаши ТИМни танқид қилган элчи Киличбек Султаннинг ишидан қоида бузарликларни аниқлади

650

Хавфсизлик кенгаши Сеулда «маст бўлиб жанжал чиқаргани» учун самолётдан туширилган Меҳнат министри ўринбосарининг низосидан кейин Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султаннинг ишида қоида бузарликларни аниқлади. У амалдор маст аҳволда бўлганини, бундан ташқари, барча Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) фаолиятидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиққан.

Контекст: 2018 йили сентябрда Меҳнат министрининг ўринбосари Зууракан Каденова «маст аҳволда жанжал чиқаргани» учун «Сеул — Алмати» самолёт рейсидан олиниб, айни куни хизматидан бўшатилган. Икки кундан кейин Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султан амалдор чиндан ҳам маст бўлганини тасдиқлаб, президентнинг аппарати унжан бу маълумотни яширишни илтимос қилганини қўшимча қилган. Шундан кейин, ТИМ Султанни дипломатик хизмат ҳақида қонунни ва этикани бузгани учун хизматдан олишни истаган.

Хавфсизлик кенгаши Киличбек Султанни Қирғизистоннинг Жанубий Корея ҳамда Малайзиядаги элчилик хизматидаги ишида қоида бузарликларни топди. Хавфсизлик кенгашида унинг қуйидаги хатолари ҳақида айтишмоқда:

  • У Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчилик хизматида туриб қирғизистонликларни ТИМнинг рухсатисиз амалиётга қабул қилган.
  • Элчи ва унинг оила аъзолари Султаннинг Малайзиядаги иши тугагандан кейин аккредитация бўйича ҳужжатларни топширишмаган.
  • Элчи 2018 йили февралда ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг ТИМи билан хат алмашувини эълон қилган. Унда Султан ўзига аэропортдан офицерларни кутиб олиш топшириғи берилгани важидан ведомство билан уришиб кетган.
  • Кореяда Султанга бир ойлик маошидан ташқари 30 фоизлик миқдордаги маблағ ойлигига қўшимча тўланган, чунки у Кореяда турмуш ўртоғи билан бирга яшаши керак эди. Бироқ унинг аёли у билан яшамагани ҳамда давлат элчига 6,5 минг доллар ошиқча тўлаб бериб қўйганини аниқлаган.
  • Султан Жанубий Кореяда элчи бўлиб туриб унга берилган резиденцияда эмас, узоқ муддат давомида меҳмонхонада яшаган.
  • Султан Кореядан ТИМнинг изнисиз доимо Малайзияга қатнаб турган.
  • У элчилик хизмати билан бирга «Супер», «Супер кроссвордлар» ҳамда «Супер сканвордлар» газеталарини бошқарган.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгашида «ТИМда аниқ кадр сиёсати йўқ» деб ҳисоблайди, шу сабабдан у ерда вақти-вақти билан хизмат ҳужжатлари очиққа чиқиб кетади. Хавфсизлик кенгаши Султан ҳақида материалнинг барини ҳуқуқий баҳо бериш учун бош прокуратурага ўтказиб берди.

Киличбек Султан эса истеҳзо билан президент аппаратининг раҳбарини ва ташқи ишлар министрини ғалабаси билан табриклади.

«Досали Эсеналиев [Президент аппаратининг раҳбари], Эрлан Абдилдаев [Ташқи ишлар министри], Сизларни ғалабангиз билан табриклайман!!! Хурматли [президент] Сооронбай Шарипович, ҳамма хато қилади. Энг охирги янглишингиз мен бўлайин. Ишингизга омад тилайман!» — деб ёзган у ўзининг фейсбук саҳифасида.

Султаннинг  министрлик билан низоси

Султан 2018 йилнинг сентябрида ўтган матбуот анжуманида Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчилигидаги  коррупция ҳақида айтиб чиққан. Унинг айтишича, элчиликнинг ходимлари дипломатик паспортларни ҳамда дипломатик мақомларни ноқонуний беришиб, «таъмагирлик билан шуғулланишган».

Шунда Қирғизистоннинг ТИМи Султан навбатдаги сафар давлат ходимларининг этикасини бузиш деб билдирган. Идорадан уларда элчининг қоида бузарликлари ҳақида ҳужатлар бор эканлигини қўшимча қилган. Министрликнинг фикри бўйича, Султанни айни ушбу хатолари бундай қадамга боришга туртки бўлган.

Элчи билан ТИМ бунга қадар ҳам аразлашган

Февралда Қиличбек Султан ведомство элчилик ходимларининг халқаро Инчхон аэропортидан норасмий делегацияларни кутиб олишга мажбурлаётганини билдирган. Ўшанда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида элчилик қирғиз офицерлерини кутиб олиши кераклиги ҳақида ТИМнинг ҳужжатларини эълон қилган.