Бир қатор оммавий ахборот воситалари Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт министрининг ўринбосари Лунара Мамитова истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзгани ҳақида билдирди. Бу Мамитова дипломатик паспортни шахсий мақсадда фойдалангани бўйича айбланиб, шунингдек пенсионерлар ҳам пул тўплаб дунё кезча бўлиши ҳақида баҳсли билдирувидан кейин бўлмоқда. Министрнинг ўринбосари ўзи бу маълумотга оид изоҳ беришдан бош тортмоқда.
«Кактус», «Спутник» ҳамда «24.kg» нашрлари ўз манбаларига таяниб Мамитова ўз хоҳиши билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзганлигини билдиришди. Журналистларнинг маълумотига кўра, ҳукумат амалдорнинг аризасини қараб чиқмоқда.
Ҳукуматдан «Клооп»га расмий билдиришганидек, Мамитовадан ҳеч қандай ариза тушмаган ва «ҳозирча ҳеч нарса хал бўлмади». Меҳнат министрлигининг матбуот марказидан жавоб олишга имкон бўлмади, чукни матбуот котиби иш ўрнида йўқ бўлиб чиқди.
Мамитова ўзи кейинчалик баёнот қиламан деб, қандайдир бир изоҳ беришдан бош тортди.
Мамитованинг истеъфоси ҳақида маълумот Меҳнат министрлигинг доирасидаги бир неча низолар фонида пайдо бўлди. Министрликнинг раҳбари Таалайгул Исакунова билан ўринбосари Лунара Мамитова дипломатик паспортларни шахсий мақсадда қўлланишган деб айбланган. Исакунованинг яна бир ўринбосари Зууракан Каденова «маст аҳволда жанжал чиқарган» дейилиб «Сеул — Алмати» ҳаво рейсидан олиниб, шундан кейин уни министрликдаги хизматдан олишган.
Бош прокуратура министрликнинг етакчилиги иш сафарлари учун премьер-министрдан рухсат олишмаганини ва ўз дипломатик паспортларини ноқонуний қўлланишганини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, октябрнинг бошида ижтимоий тармоқдаги пости сабабли Мамитованинг номига танқидлар айтилган. У постида Қирғизистонда қариялар ўз нафақасини тўплаб, дунё кезиб саёҳат қила олишини ёзган.