Бишкекнинг ер ости йўлидаги 6,7 млн сомлик кўтарма ускуналар хали ишламади

666
Бишкекнинг ер ости йўлакларида кўтарма ускуналарнинг  ўрнатилганига деярлик бир йил бўлганига қарамай, ҳозиргача ишлагани йўқ. Сурат: Тилек Бейшеналиев/Kloop.kg

Бишкекнинг икки ер ости йўлагидаги кўтарма ускуналар (подьёмник) хали ҳам ишламай турибди. Амалдорларнинг айтишича, барига уларга техник хизмат кўрсатиш учун маблағ етишмаётгани сабаб бўлмоқда. Ишлатиш учун ҳар ойда бир неча минг сом керак. Кўтаргичларни ўрнатишга 6,7 млн сом сарфланган.

Бишкек мэрияси ер остидаги йўлакларда электр кўтаргичларни 2017 йили октябрда, шаҳарнинг марказидаги икки ер ости йўлаги таъмирланган вақтдаёқ ваъда қилган. Бундай кўтаргичлар коляскадаги ногиронларнинг зиналар билан тушиб-чиқмаслиги учун керак.

Бундай кўтаргичнинг дастлабкиси декабрда ЦУМнинг ёнидаги ер ости йўлагида пайдо бўлган. Ўшанда мэрия кўтарма ускунанинг кеч ўрнатилаётганини у қирғиз-қозоқ чегарасида ушланиб қолганлиги билан тушунтирган. Бир неча муддат ўтгандан кейин мэрия электр кўтаргичини филармониянинг ёнидаги ер ости йўлагига ўрнатган.

Бир йил ичида кўтаргич дяерлик фойдаланилмаган (балки, у очилишидагина фойдаланилса керак). Кейинчалик эса уни техник хизмат кўрсатиш учун маблағ зарур бўлиб қолган: ҳар бир тўртига ҳар ойда 1600-1700 сом.

Мазкур маблағ бир йилда топилмай, кўтаргичлар шу бўйдан ишламаган.

Кўтарма ускуналари «Бишкеклифт» ишхонасининг қарамоғида бўлиши керак, лекинг унинг бош ҳисобчиси Назгул Пратова ҳозирча улар «Бишкеклифт»нинг қарамоғига хали ўтказилмади деб билдирмоқда. Унинг айтишича, ишхона Капитал қурилиш бошқармасидан (КҚБ) керакли ҳужжатларни олмаган.

КҚБнинг етакчи мутахассиси Актан Касимов молиялаш ва техник хизмат кўрсатиш амалга оширилмагунча «Бишкеклифт» кўтаргичларни эксплуатация қила олмаслигини тушунтирди.

«Бу масала Бишкек шаҳар молия бошқармасида хал бўлиши керак», — дейди у.

Кўтарма ускуналари ишламай турганда ногиронлар ер остидаги йўлаклар орқали бошқаларнинг ёрдами билан тушиб-чиқишга мажбур бўлишмоқда. Сурат: Александра Титова/Kloop.kg

«Бишкеклифт»нинг директори вазифасини бажарувчи Эрик Эшимбеков ишхона Бишкек мэриясига кўтаргичларни техник хизмат кўрсатиш билан молиялашга пул ажратиб беришини сўраб мурожаат қилганини айтиб берди.

Бишкек мэрининг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова молия масаласи «Бишкеклифт» кўтаргичлари қарамоғига олгандан кейин хал бўлишини атмоқда. У техник хизмат кўрсатиш учун ишхонанинг ўз маблағи топилиб қолиши ҳам эҳтимоллигини қўшимча қилди.

Шаҳар ҳукумати кўтаргичлар ишга берилишига оз қолганини анча аввал билдирган, лекин улар қандай ўрнатилган бўлса, ўша бўйдан ишламай турибди. Ҳукумат икки ер ости йўлагини кўтарма ускуналар билан жиҳозлашга 6,7 млн сом сарфлаган. Уларни тезроқ ўрнатиш учун  кўтаргичларни ҳар турли ўлкалардан сотиб олишган: филармониянинг ёнидаги кўтаргич Белоруссиядан, ЦУМ ёнидагиси эса Россиядан олиб келинган.

Шунга қарамай кўтаргичлар кеч, ер ости ўтиш йўли очилгандан кейин деярлик икки ой ўтгандан кейин ўрнатилган.

Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов