Мен 2012 йили президент бўлган вақтимда ўлкада электр энергия тармоғи ачинарли аҳволда эди. Қирғизистон Ўзбекистондан ва Токтогул ГЭСидаги сувнинг кўламига қарам эди. Биз «Газпром» билан шартнома тузиб, бу вазиятни ўнглай олдик. Бишкек ИЭМини модернизациялаш бўйича эса, Хитойнинг ТВЕА компаниясини танлаш маълум эди, чунки улар юқори қувватлиликда жуда арзон баҳони таклиф қилишди. $386 млн — бу бизнинг бозор учун меъёрий қиймат. Агар бу реконструкция бўлмаганда, у ҳолда 2018 йили январда ИЭМда бўлган аварияда Бишк ҳалокатли вазиятига дуч келиб қолар эди, янгилаш шаҳарни сақлаб қолди. Модернизация вақтида ўғирлик бўлганлигининг эҳтимолини инкор қилмайман. Лекин авария учун ҳозир тергов изоляторида ўтирган амалдорлар эмас, инсон фактори айбдор. Улар, аксинча, шаҳарни ҳалокатдан сақлаб қолишди. 2016 йили Қирғизистонни иситиш мавсумига тайёрлаганлар ҳақида ўйланиб кўринглар. Нима учун уларга тергов қизиқмайди?
Контекст: Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг 2018 йили январда Бишкек ИЭМда бўлган аварияга нисбатан илк реакцияси. Авариянинг келиб чиқиш сабабларини текшириш ва уни янгилаш бўйича келишимни тадқиқ қилишнинг хулосаси бўйича юқори хизматдаги амалдорлар қўлга олинган (кўпчилиги Атамбаевнинг тарафдорлари): собиқ премьер-министр Сапар Исаков, Миллий энергохолдингнинг раиси Айбек Калиев, «Электр станциялар» ишхонанинг собиқ директори Салайдин Авазов, собиқ энергетика министри ҳамда депутат Осмонбек Артикбаев ва экс-премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев. Қўлга олишнинг бари собиқ ва ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев билан Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги алоқаларнинг бузилиб кетиши фонида бўлган.
Матн устида ишлаганлар: Айдай Эркебаева ва Рустам Халимов