Зере «Кыз»номли қўшиғи сабаб «ўлдириб кетаман» деган таҳдидларга учрай бошлаганини айтиб чиқди

857

Қўшиқчи Зере Асилбек инстаграмнинг @bespredel__kg ва @ddjumabaev номли қўлланувчилари билан ёзишмасининг скриншотини эълон қилди. Улар қўшиқчини ўлдириб кетиш билан қўрқитишган.

«Агар бояги видеони йўқ қилиб, қирғиз халқидан кечирим сўрамасанг, яқинда ўлдириб кетамиз. Биринчи ва охиргиси бўлсин», — деб ёзган @bespredel__kg.

Унинг ортидан @ddjumabaev деган қўлланувчи « бунга қўшилиб, қўшиқчининг бошини оламан» деб ёзган.

Зере ўзининг «Кыз» номли қўшиғига клип чиқаргандан кейин танила бошлаган. Қўшиқчи клипида жамоатчиликни қирғиз қизларига қандай яшаш кераклигини ўргатманглар деб даъват қилган.

Клип ва қўшиқ ижтимоий тармоқда турлича қабул қилинган. Айрим фойдаланувчилар Зеренинг феминистик чақириғини қўллашса, бошқалари танқид қилишган. Баҳс қизиган вақтда қўшиқчининг отаси ўз қизига ён босиб, уни қўллашини айтган.