«Зере менинг қизим. Мустақил Қирғизистоннинг мустақил фикрловчи қизи»

674

Бу колонка қўшиқчи Зеренинг отаси Асилбек Жоодонбековнинг шахсий саҳифасида эълон қилинган. Биз унинг таржимасини эълон қиламиз.

Кеча Zere Asylbek қизимнинг клипи чиқди.

Клипга нисбатан салбий фикрлар билан биргаликда зўр деб баҳо берганлар ҳам етарли. Менга табрик айтганлардан ташқари, ижтиоий тармоқда бу «ялмоғиз» сизнинг қизингизмиди, сиздек педагогнинг қизи ҳам шундай қилиши мумкинми, —  деб шахсий хат ёзганлар ҳам бор.

Ҳа, Зере менинг қизим. Мустақил Қирғизистоннинг мустақил фикрловчи қизи.

Кичкиналигидан мустақил қарор қилишга, ўз ўйини очиқ билдиришга, фаол бўлишга, аниқ мақсад қўйиб, унга эриша олишга, адолатсизликлар билан курашишга, ижодкор бўлишга, бировнинг ҳаққини емасликка, бировларни сабабсиз айбламасликка ўрганган.

Ўлкамизда юз бераётган воқеаларга нисбатан ўзининг дунё қараши бор. Ҳозир ўн тўққиз ёшда. Ўн етти ёшидан бошлаб, турли ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашиб келади. ЖАмиятимиздаги қизларга, аёл зотига тенгсиз муомалага нисбатан исёнкор муомаласи бор. Айниқса Бурулайнинг воқеаси ушбу илк қўшиқнинг яралишига туртки бўлди.

Кеча клип чиққандан кейин бизнинг оилада ҳам қизғин баҳс бўлди. Айниқча қизим ва онаси ич кийим билан чиққани бўйича қаттиқ тортишди.

Бир сира йиғлаб ҳам олишди. Мен отаси қатори қизимнинг шундай кийиниб чиққанлигини қўллайманми? Йўқ, қўлламайман. Онаси қўллайдими? Умуман қўлламайди.

У ҳолда нега қизингизнинг ич кийимда куйлаб чиқишига имкон бердингиз? Мен уни тушунишга харакат қилдим. Унинг танловини хурмат қиламан. Отаси бўлганим учунгина унга аралашавермайман. Мендан маслаҳат, ёрдам сўрасагина аралашаман. Ўқишида, фаолиятида, ижодида мустақил қарорлар олишга ўргатганман. Демак клипни тортиш бўйича тузилган жамоаси билан биргаликда шундай қарор қабул қилишган бўлса керак. Уларнинг ҳам бир билгани бордир...

Ҳурматли фейсбукдош дўстим, менинг бу кичик постим, Сизнинг менга бўлган ишончингизга шак келтирган бўлса кечирим сўрайман. Дарҳол мени дўстликдан чиқариб ташланг.

Айтганча... Турли тарафдан айтилган танқидлар сабабли клипни қайта тортишга имконият тузилиб қолса аралашармидим? Йўқ, аралашмас эдим. Қизим «ўзинглар қарор қилинглар дер эдим!»