Қирғизистон президентига қарашли Хавфсизлик кенгаши Экология ва техника хавфсизлиги бўйича давлат инспекциясининг собиқ матбуот котиби Анара Мамбеталиева айтиб чиққан коррупция бўйича маълумотини ўрганади. Бу билдирувдан кейин Мамбеталиевага нисбатан таҳдидлар бўлиб, у ҳукуматдан ўзини ҳимоя қилишни илтимос қилган.
Президентнинг матбуот хизматининг раҳбари Толгонай Стамалиева «Клооп»га билдиришича, президент маъмурияти Мамбеталиеванинг видео мурожаати билан танишишга улгурмаган, лекин унинг аризаси кўриб чиқиш учун олинган.
«Унинг аризаси ҳуқуқ тартибот органларидаги коррупция масалаларини назорат қилувчи Хавфсизлик кенгаши тарафидан кўриб чиқилмоқда», — деди Стамалиева.
Давлат экотехинспекциянинг собиқ матбуот котиби Анара Мамбеталиева 24-августда президент Сооронбай Жээнбековга видео мурожаат йўллаган. Унда у корупцияга алоқадорликда шубҳаланган уч собиқ ҳамкасбларининг исмларини тилга олиб, бундан ташқари, ўз номига таҳдидлар келаётганини айтган.
Мамбеталиеванинг айтишича, унда ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берилувчи муассасадаги порахўрликлар бўйича барча далиллар бор.
Аввалги матбуот котиби ведомстводаги коррупцияга қарши курашни ярим йил аввал бошлаганини, июль ойида эса Давлат экотехинспекция раҳбарининг иш кабинетининг олдида порахўрликка қарши митинг ўтказганини айтган.
Ўша воқеадан кейин ведомствода хизмат текшируви ўтказган комиссия тузилган. Тергов хулосаси бўйича, Мамбеталиевани август ойида «Давлат фуқаролик ва муниципиал хизмати тўғрисида» бандни бузганлиги учун ишдан бўшатишган.
Бундан ташқари, ведомство Мамбеталиева «ўз иш кабинетини, хизмат автомобилини ва 200 минг сомга яқин маблағ бўйича ҳисобот топширмаётганини» билдирмоқда.
Мамбеталиева эса Давлат экотехинспекция унга ишдан бўшатиш ҳақида буйруқни бермагунга қадар ҳисобот топшира олмаслигини айтган.
Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов