2008 йили 24-августда соат 20:30да «Боинг-737» Бишкекнинг «Манас» аэропортидан Эроннинг Теҳронига парвоз қилган. Унинг бортида икки ўқитувчи ва мактаб директорининг ҳамроҳлигида Осиё чемпионатига учиб кетаётган Қирғизистоннинг баскетбол бўйича ёшлар термаси бўлган — юқори синфнинг 11 ўқувчиси.
Самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин беш дақиқа ўтиб учувчи диспетчердан тезкор қўниш ҳақида сўраган. Орадан яна ўн дақиқа ўтгандан сўнг «Боинг-737» «Манас» аэропортига қўнишга улгурмай Жани-Жер қишлоғи яқинига қулаган.
Натижада 65 йўловчи, жумладан қирғиз термасининг ярми вафот этган. Фожеада бўлгани 25 киши, унинг орасида экипажнинг етти аъзоси омон қолган. Омон қолганларнинг лорасида ака ука Жаниш ва Байиш Адиевлар бор. Орадан ўн йил ўтгандан кейин улар фожеани ҳамда дўстлардан айрилишни қандай бошдан кечиришгани тўғрисида айтиб беришди.