Алтинай (исми ўзгартирилди) 24 ёшда. У агар ота-онаси Россиядан пул жўнатиб турмаса нима қилиб, қандай жон боқишнинг йўлини тополмай қолади. Алтинай ҳар ойда жўнатилувчи 20 минг сом бўлмаса чорасиз қолади, чунки унга ота-онасидан бошқа ҳеч ким ёрдам бермайди.
Алтинай уч йилдан бери бувиси билан бирга яшайди. Лекин бувисининг нафақаси ҳеч нарсага етмайди.
У Баткеннинг Лайлак районида яшайди. Алтинай ўз ҳамқишлоқлари доимо чет ўлкага ишлагани кетишларини айтади. Бу ерда иш ўринлари етишмайди, янги ишхоналар очилмайди, кўпчилик эса давлат идораларида кам маошга ишлайди.
Чиндан ҳам охирги 10 йилда Қирғизистондан чет ўлкага ишлаш учун кўпчилик кета бошлаган. Россиянинг ўзида 800 мингдан ортиқ қиғизистонлик миграция рўйхатида туради. Уларнинг кўпчилик қисми меҳнат муҳожири. 2017 йили улар Қирғизистонга 2,5 млрд доллар ўтказишган — бу бутун ўлканинг бюджет харажатидан ошади.
Қирғизистон мигрантларнинг ЯИМга пул ўтказишларининг улуши бўйича икки йилдан буён дунё юзида биринчи ўринни эгаллайди. Бу рейтингда у Тожикистон ва полинезиядаги Тонга қироллигидан ошиб кетган.
Алтинай бувиси билан яшовчи Баткен вилояти ўлкадаги энг қашшоқ ҳудуд. У ердаги аҳолининг 40 фоизи қашшоқликда кун кечиради. Бу кишиларнинг ҳар бирида ойига 2600 сомга етмаган маблағгина бор. Мигрантлар пул жўнатмаса бу каби одамларнинг фоизи вилоятда 60 фоизга етиши мумкин.
«Клооп» Миллий статистика комитетининг маълумотига таяниб энг ночор вилоятларнинг рейтингини тузиб кўрди. Ҳудуд қанчалик қашшоқ бўлса, шунчалик у мигрантларнинг пул жўнатмаларига қарам. Биринчи навбатда бу Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларига тегишли.
Миллий банкнинг айтишича, мигрантларнинг пули ишсизлик ва қашшоқликнинг даражасини камайтириш билан «мамлакатга ижтимоий зўриқишни хал қилишга ёрдам беради». Миграция бўйича эксперт Эмиль Насритдинов давлат бундай йўл билан жавобгарчиликдан қутилмоқда деб ҳисоблайд: «Миграция аҳолига очликдан ўлмай ҳаёт кечиришга ёрдам беради. Ҳукуматга шугина керак. У ўзидан бу жавобгарчиликни соқит қилиб, мигрантлар бўйнига юклаб қўймоқда».
Мигрантларнинг пули еб-ичилиб кетади
Пул жўнатмалар ҳақиқатда қашшоқ қирғизистонликларни очликдан сақламоқда, лекин бу маблағнинг кўп қисми еб-ичилиб кетмоқда. Бу ҳақда Алтинай ўзи ҳам айтмоқда: «Озиқ-овқат, кийим-кечак сотиб оламиз. Менинг талаба опам бор, у Бишкекда ўқийди, унга ҳам пул жўнатишади. Пул жамғара олмайсан. 1000-2000 сом тежаган вақтлар бўлади, лекин кўпинча пулнинг бари кетиб қолади.
Миллий банк 2800 оила билан ўтгазган сўровноманинг маълумотларини ўрганиб, қирғизистонликларнинг учдан тўрт қисми мигрантлар жўнатган пулларни кунлик маҳсулотларга сарфлашларини аниқлаган: озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший буюмлар. Таълим олишга ёки соғлиқдан кўра бу маблағлар никоҳ тўйларига кўпроқ сарфланади.
Алтинайнинг айтишича, Лайлакдаги аксарият оилалар мигрантларнинг пулларига яшабгина қолмай, кредит ҳам олиб, уни пул жўнатмалари ҳисобидан ёпишади: «Ҳар бир оилада икк-учдан кичик кредит бор. Одатда кредит тўйларга олинади. Бизда тўй-ҳашамлар кўп бўлади. Айримлар уйларини ёки машинасини таъмирлаш учун олишади. [...] Одамлар бу ердан кетаётганда ҳам чиптани насияга олиб, кейин уни яқинлари тўлашади».
«Клооп»нинг ҳисоб китобига кўра, Қирғизистондаги ҳар бир ўнинчи тўй мигрантларнинг пули эвазига ўтказилади. Бу ҳақда Насритдинов ҳам айтмоқда: «Айрим экспертларнинг фикрида тўй ўтказиш — бу пулни ҳавога совириш, чунки мигрантлар оғир меҳнат билан пул топишади. Бу пуллар эса бир кунда сарфлаб юборилади. Баъзи бир экспретлар тўйларни вақт ўтиши билан қандайдир бир дивидент олиб келувчи социал капиталга қўшилган ҳисса деб ҳисоблашади. Лекин мен кўпроқ биринчи фикрга қўшиламан».
Миллий банк мигрантларнинг маблағларини кунлик маҳсулотларга сарф этиш «ёмон эмас» деб ҳисоблайди. У ерда кунлик ҳаражат иқтисодни стимуллаштириб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ маҳсулот сотишга ёрда беради деб айтишмоқда. Албатта, мигрантлар топган маблағ эвазига Қирғизистоннингина эмас, импорт товарларни ҳам сотиб олишади.
«Гастарбайтерга айланмаслик учун»
Ўлка иқтисоди яхши ўсиши учун инвестициялар керак. Пул жўнатмаларни бизнесга, банк секторига ёки қимматбаҳо қоғозларга солиш мумкин эди. Лекин Миллий банкнинг тадқиқотига кўра, қирғизистонликларнинг 0,3% гина шундай йўл тутади.
Шундай ташаббускор инсонлардан бири Медер Баткен вилоятидан бўлади. У беш йилдан бери Исфанада ҳамкорлари билан бирга қурулиш материалларини сотиш билан шуғулланади. Ҳозир у Россияда ишлаб юрган вақтига нисабатан кўпроқ пул топади. Медер Россияда уч йил юк ташувчи ва қурилиш ходими бўлиб ишлаб, баъзан суткалаб, баъзан дам олишсиз меҳнат қилган кунларни бошидан ўтказган.
«Москвага иложсиз кетганман, бу ерда иш йўқ эди.[...] Ўша вақтда менда кредит бор эди, онам ҳам қаттиқ оғриб қолган. Укам эса биринчи гуруҳ ногирони. Шундай қилиб кетишга тўғри келди», — деб хотирлайди Медер.
Россияда у («гастарбайтер бўлиб қолмаслик учун») ҳусусий иш ҳақида орзу қилар эди, шунинг учун унинг ота-онаси боласи жўнатган пулларни йиға бошлаган. Шундан кейин Медер тўпланган пулга ҳусусий бизнес очишга улгурган.
Мамлакат меҳнат мигрантларининг қўллаш ҳамда уларнинг пул жўнатмаларини бизнесга жалб қилиш бўйича дастурларни яратмайди. Бу ҳолатни Эмиль Насритдинов ҳам тасдиқлади: «Коррупция даражаси жуда юқори. Ҳозир мен мигрантларнинг кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши учун қўшган хиссасини сезмадим».
Миллий банкда тижорий банклар мигрантларнинг пулини молия секторига жалб қила олиши мумкин эди деб ҳисоблашади: имтиёзли шартлари мавжуд депозитларни очиш, молия саводхонлиги бўйича маслаҳатларни ёки юртига қайтиб келган мигрантлар учун бизнесни ривожлантириш учун кредит бериш.
Банкларнинг ўзи эса бу нарсани амалга оширишга ниятланишгани йўқ. Улар йирик бизнес кредитларидан, жўнатма пулларнинг комиссияларидан ҳамда ўз мижозларига хизмат кўрсатишдан пул топишни кўзлашади.
Миллий банк ўз ролини «баҳоларнинг барқарорлиги» ва «макроэкономика кўрсаткичи»ни таъминлашда деб ҳисоблайди. У ҳукумат билан бирга қирғизистонликларни маблағдан самаралироқ фойдаланишга ўргатишга уринмоқда.
Медер ўз бизнесини ўстириш устида ишлар экан, кўплаган юртдошлари пул топиш учун чет ўлкага кетаётганини кўрмоқда. «Бизнинг ўлкадаги вазият яхшиланмагани учун кўпчилик чет ўлкада қолиб кетмоқда», — деб қўшимча қилди у.
Тобе Қирғизистон
Дунёда бирорта ҳам ўлка Қирғизистон каби мигрантларнинг пулига тобе эмас. Агар 10 йил аввал пул жўнатмалари ўлка ЯИМининг 20 фоизигина ташкил қилган бўлса, ҳозир бу деярлик 40 фоизгача етади.
Пул жўнатмаларига бўлган тобелик қирғиз ичтиқоди учун хавфли. Бу нарсани 2014-2015 йили Россияда бўлган инқироз исботлади. Ўша вақтда пул жўнатмалари озайиб, қашшоқлик 1,5 фоизга юқорилаган.
«Баткен ёруғлик кўрмайди. Кутилмаганда Россияда яна бир марта инқироз бўлса, унда аҳвол янада ночорлашиб кетади. [...] Бу беқарор ва ишончсиз. Кризис истаган дақиқада зарба бериб қолиши мумкин», — дейди Эмиль Насритдинов.
Унинг фикрича, охирги марта Россияга қарши қўлланилган саокциялар ва мигрантлар учун Россияда рўйхатдан ўтиш қоидаларини мураккаблаштирилиши уларнинг пул жўнатмаларига ҳам таъчир кўрсатиши мумкин.
Қирғизистон ҳукумати эса бу муаммоларни ўзи истаганча хал қилишга уринмоқда. Улар 2040 йилгача Барқарор ривожланишнинг миллий стратегиясида ташқи миграциянинг географиясини бундан кўпроқ кенгайтиришни режалаштирган. Бунинг учун ўлка ўз фуқароларига чет ўлкага пул топишга кетиш учун ёрдам бериб, уларнинг чет ўлкада рақобатбардошлигини ўстирмоқчи. Ўлка мигрантларнинг қийинчилик билан топган пули эвазига яна ҳам кўпроқ яшашлиги сезилиб турибди.
Материал устида ишлаганлар: Савия Хасанова, Анна Капушенко
Муҳаррирлар: Анастасия Валеева, Дмитрий Мотинов, Эльдияр Арикбаев
Иллюстрация: Дарья Удалова
Мазкур тадқиқот устида иш олиб бориш Internews «Медиа-К» лойиҳасининг ёрдами билан амалга оширилди. Лойиҳани Қирғизистонда молия томонидан USAID Жаҳон банки ва IDEM ҳамкорлиги билан қўллайди.
Муаллифнинг хулосалари донорлар фикри билан мос келмаслиги мумкин.