Қирғизистон ва Ўзбекистон анклавларни алмашиш бўйича келишишди

834

Агарда икки ўлка анклавларни бошма-бош алмашиш бўйича охирги қарорни қабул қилишча, Ўзбекистон Барак анклавини олиб, унинг ўрнига Қирғизистонга кўлами бўйича бир хил бўлган ерни ўтказиб беради.

Ўзбекистоннинг ҳудудидаги Қирғизистоннинг Барак қишлоғи ўзбек ҳукуматига ўтказиб берилиши мумкин. Бу бўйича томонлар 7-августда қирғиз-ўзбек чегарасини делимитациялаш ҳамда демаркациялаш бўйича сўзлашувлар вақтида келишишган.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига яқин жойлашган Барак қишлоғи. Яндекс.Картадан скриншот

Икки ўлканинг ўртасидаги чегараларни аниқлаш Барак қишлоғи каби эксклавларнинг бор бўлиши билан оғирлашиб турибди. Ўлкалар Совет ҳукумати тарқагандан бери ўз чегарлари аниқ қайси ердан ўтишини келиша олмай келишади.

Ўш вилоятининг раҳбар ўринбосари Байиш Юсупов Ўзбекистон Баракнинг ўрнига Қирғизистонга ҳудуди ва бошқа ҳусусиятлари билан Барак айилига тенг келувчи ер участкасини бўлиб бериши кераклигини «Интерфакс» нашрига берган интервьюсида билдирган.

«Биз уни аниқлаб, курсив чизиқларни ўтказиб қўйдик. Комиссиянинг аъзолари келишиб, Барак эксклавини алмашиш бўйича протоколларга қўл қўйишди. Ҳозир икки ўлканинг президентлари қўл қўйиб, ратификациялаш масаласигина турибди», — деб билдирган Юсупов.

Унинг айтишича, маҳаллийлар бу ғояни қўллашган, чунки улар чегарадан ўтишда йиллар бўйи қийинчиликларга дучор бўлиб келишган.

«Баракнинг турғунлари чегара яқин бўлса ҳам узоқ йўл босиб, Баткен вилоятидаги Назорат ўтказиш бекати орқали чегарадан ўтишга мажбур бўлишмоқда», — деб қўшимча қилди Юсупов.

Вилоят раҳбарининг ўринбосари масаланинг ҳал бўлиши икки-уч ой давом этиши мумкинлигини, чунки бу масалани ҳукумат, парламент ҳамда президент билан келишиш лозимлигини «Клооп»га айтди.

«Сўзлашувлар ўтиб, турли йўллар таклиф қилинмоқда. Биз Баракнинг ўтказилиши бўйича масалага икки-уч ойдан кейин охирги жавобни бера оламиз. Ҳозирча чегараларни делимитациялаш бўйича ишчи комиссиягина қўл қўйди, лекин ҳукуматлар аро комиссия,  Жогорку Кенеш ва президентнинг розилиги керак», — деб тушунтирди у.

«Кенг тарқаган амалиёт»

Чегаралар масаласи бўйича эксперт Саламат Аламанов ерларни алмаштириш амалиёти дунёда кенг тарқаганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида.

«Биз [Баракнинг] турғунларига яхши шароит тузиб бериш учун ерларни алмашиш процедурасини таклиф қилганмиз. Ҳозирча бунинг имкони бўлмай, муҳокама узоқ чўзилмоқда. Агарда уларни амалга оширишса, у ҳолда бу сегарага яқин ерлар масаласи бўйича оддий муҳокамаларнинг доирасида бўлади, лекин бу ерда ундай фарқли нарса ҳам йўқ», — деди Аламанов.

У Баракнинг турғунлари Қирғизистоннинг асосий ҳудудига ўтишда пайдо бўлаётган қийинчиликлардан шикоят қилишганини қўшимча қилди. Аламановнинг айтишича, бу муаммони Ўзбекистоннинг Қирғизистонга коридор очиб бериш орқали хал қилиш мумкин.

«Бироқ [Ўзбекистоннинг ҳукумати] бундай қадам қўгани йўқ, шу сабабдан қўшнилар билан ер алмашиш ғояси туғилди […] Биз [ўзбек] ерини олиб, у Қирғизистонга тегишли бўлиб қолади, Ўзбекистон эса Баракни олиб, у ерда ўзбек юрисдикцияси юриб қолади», — деди Аламанов.

Эксперт ер алмашиш бўлгандан кейин маҳаллийлар қайси ерда яшаб қолишини танлаши кераклигини тушунтирди. Унинг айтишича, улар Ўзбекистонга тегишли бўлиб қолган Барак қишлоғида қолиши ёки бошқа ерга кўчиши керак.

Барак қишлоғининг бошчиси Бурканбек Аширов агарда Ўзбекистон Баракнинг ўрнига Қирғизистонга Бирлашган қишлоғини ўтказиб берса турғунлар ўша ўзбек қишлоғига кўчиб бора олишини «Азаттык» радиосига берган интервьюсида айтган. Ўзбекистоннинг Бирлашган қишлоғи Қирғизистоннинг чегарасига яқин Ак-Таш қишлоғидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган.

«Ўша Бирлашган қишлоғидан гектарига гектар ер берадиган бўлди. Эл тўпланиб рухсат бердик. Ҳозирги кунда бу масала ишлаб чиқилмоқда. Мен ўша бизга берилувчи ерни кўриб, ўлчаётганда ўзим биргаликда юрдим», — деб билдирган Аширов.

Чегара масаласи

Қирғизистон ва Ўзбекистон мустақиллик олгандан бери бир неча марта ўз чегараларини аниқлашга уринган, лекин сўзлашувлар вақтида чегара аниқ қайси ердан ўтиши кераклигини масаласида тортишув чиққан. Чунки ҳар бир тараф ҳаритадаги ўз вариантига таянган.

Давлат чегараларини аниқлаш бўйича сўзлашувлар 2016 йилнинг кузида Каримов вафот этгандан кейин жонлана бошлаган. Ўзбекистонда ҳукуматига келган Шавкат Мирзиёев 2017 йили Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаев билан чегаранинг 85 фоизини аниқлаш ҳақида келишишган.

Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев. Фотосурат: Султан Досалиев

«Энди 15 фоизигина қолди. Асосийси сиёсий эрк бўлса келиша олишимизга кўзимиз етди», — деб билдирган Атамбаев.

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1370 километрдан ортиқ. Бироқ икки давлатнинг президентлари қўл қўйган ҳужжатларга қарамай, тарафлар ҳам 200га яқин километр ерни аниқлай олмай келмоқда.

Икки ўлканинг ерлари Фарғона водийсида зич боғланиб, ўлкалар ўртасида оғир чегара тизимини ташкил қилади. Чунки бир-бирининг ҳудудида жойлашган анклавлар вазиятни оғирлаштириб турибди. Шу боисдан чегаранинг келишилмаган ерларида икки ўлка фувароларининг ўртасида бир қатор низолар чиқиб турган.

Муаллифлар: Рустам Халимов, Эльвира Акимова