Қирғизистонга ташқаридан телефон олиб киришга 100 сомдан тўлаб қолиниши мумкин. Ҳукуматнинг мунозарали ғояси ҳақида олти саволга жавоб

742
Иллюстратив фото. Nick J Webb / Flickr

Нима бўлди?

Қирғизистон ҳукумати фуқароларнинг мобил телефонларнинг рўйхатдан ўтказишни мажбурий қилишни таклиф қилди. Ҳукуматнинг қарорининг лойиҳада ҳар бир аппарат учун 100 сомдан олиниши айтилган.

Бу сим-карта солинувчи барча тузилмаларга тегишли: телефон, планшет, ноутбук, ақлли соат, ҳавф тугмаси мавжуд брелок ва бошқалар.

Ҳукумат бу ташаббусни Қирғизистон учун «маиший эҳтиёж» билан тушунтирмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бу контрабанда билан ўлка ичида ўғирланган телефонларни топишга ёрдам беради.

Асосан қонун лойиҳасида ҳар бир мобил телефон учун 100 сомдан олиш пункти норозиликни яратган. Қирғизистонликлар бу пулни тўлашга фуқароларни мажбур қилади деб таҳмин қилишади.

Ахборот технологиялар ва алоқа бўйича давлат комитетининг раиси Бакит Шаршембиев бу маблағни бюджетга ҳар бир фуқаро эмас, фақатгина ўлкага телефон ташиганларгина тўлашади деб айтомқда. Биринчи навбатда бу аппаратларни сотиш билан ишлаганлар.

Бироқ айни вақтда чет ўлкадан телефон сотиб олиб, уни Қирғизистонга кўтариб келганлар ҳам тўлаб қолиши мумкин.

Бакит Шаршембиев

Ҳукумат дунёда расмий ишлаб чиқарилган барча телефонларнинг IMEI-кодларидан иборат базани тўплашни истамоқда. Бундан ташқари, у телефоннинг уч рўйхатини юргизмоқчи: «оқ», «бўз» ва «қора».

«Оқ» рўйхатга расмий ишлаб чиқрилган ва рўйхатдан ўтган телефонлар киради. Шунингдек, унга қарор лойиҳаси қабул олингунга қадар Қирғизистонда қўлланилган аппаоаьнинг бари қўшилади.

«Бўз» рўйхат — ҳозирда Қирғизистонда рўйхатга олинмаган телефонлар. Ўлка ҳудудида алоқа учун бундай аппаратларни 60 кунга қадар қўлланиш мумкин. Шундан сўнг уни рўйхатга олиш керак бўлади.

«Қора» рўйхатга эса 60 кун ичида рўйхатдан ўтмаган телефон киргизилади. Бундан ташқари, 60 кун қўлланилгандан кейин бу рўйхатга барча контрабанда телефонлар киргизилади, уларни рўйхатга олиш мумкин бўлмай қолади. «Қора» рўйхатдаги телефонлар Қирғизистоннинг ҳудудида умуман хизмат кўрсатмайди, фойдасиз темир, ойнак ёки елим бумнинг парчасига айланади.

Телефонларни ҳусусий ёки ҳуқуқй томонларга рўйхатга олишади. Аниқроқ айтганда, Қирғизистоннинг ҳудудига сотиш мақсади билан телефонларни олиб кираётган бўлсангиз, у ҳолда уни сиз ўзингизга (ёки ўз компаниянгизнинг номига) рўйхатга олишингиз керак. Харидор сиздан телефонни сотиб олгандан кейин у қурилмани қайта ўзига рўйхатдан ўтказиши зарур. Шунда бу бепул бўлиб қолади.

Муҳим эслатма: Телефонларни рўйхатга олиш бўйича ҳукуматнинг низомининг лойиҳаси ҳозир қабул қилиниши мумкин ёки қабулқилинмаслиги ҳам эҳтимол. Бу ҳозирча ҳукуматнинг ғоясигина бўлмоқда. Агарда сизда ҳужжатга қарши норозилик бўлса, уларни қуйидаги электрон манзилга жўнатишингиз мумкин: gosnadzor.kg@gmail.com
  • Мен телефонни чет элдан сотиб олиб, кейин уни Қирғизистонда рўйхатдан ўтказишда аппарат «бўз» ёки «қора» рўйхатда эканини айтса нима бўлади?

Жавоб: Сиз бу телефонни Қирғизистонга олиб кира оласиз, бироқ 60 кундан кейин уни алоқа учун қўллана олмай қоласиз. Давлат алоқа комитети сиз нима қилишингиз кераклигини билмайди. Балки, телефон харид қилишда у расмий саноатдан чиққан ёки чиқмаганини текширувчи сайт пайдо бўлиши мумкин. Бу контрабанда маҳсулотдан қутилишга ёрдам беради.

  • Агарда мен телефонни қўлдан ёки магазиндан сотиб олган бўлсам қайта рўйхатдан ўтказиш қандай бўлади?

Жавоб: Магазин сотувчиси сизга ҳужжат бериши керак. Сиз унинг ёрдами билан ускунани давлат хизмат кўрсатиш порталида ўзингизга расмийлаштириб олсангиз бўлади. Агарда сиз телефонни қўлдан сотиб олаётган бўлсангиз, у ҳолда сиз уни сотаётган одам билан бирга ўзингизга расмийлаштириб олишингиз керак.

  • Телефонни расмийлаштириш қанда йбўлади? Бунинг учун ким жавобгар? Маҳсулотни чегарадан ўтказаётиб 100 сомни кимга тўлаш керак?

Жавоб: Ҳозир қонун лойиҳаси устида ишланмоқда ва бу бўйича батафсил маълумот йўқ.

  • Қонун кучга киргандан кейин телефон ёки планшетларнинг баҳоси қимматлайдими?

Жавоб: Амалдорлар телефонларни расмийлаштириш эҳтиёжи Қирғизистоннинг бозорида рақобат натижасида унинг баҳосига кўп ҳам таъсир кўрсатмайди деб таҳмин қилишмоқда.

  • Қонун ижроси учун қанча маблағ керак ва бунинг натижасида бюджетга қанча пул тушади?

Жавоб: Қонун ижросига 43 млн сом режалаштирилмоқда, лекин амалдорлар унинг миқдорини ҳам аниқ билишмайди. Шунингдек, амалдорлар ҳозирча қонун бюджетга қанча олиб келишини ҳам айта олишмайди.

  • Бу ҳудудларда қандай ишлайди?

Жавоб: Ҳозирча номаълум. Давлат алоқа комитети фуқароларга нима учун қайта рўйхатдан ўтказиш кераклигини тушунтириш учун алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилиш мумкин.