Патриархал жамиятда никоҳ қуриб, болали бўлиш керак — тўнғич чақалоқ туғилиши билан атрофдагиларнинг бари иккинчиси қачон бўлади деб сўрай бошлашади. Ўз ортидан насл қолдиришни кўзламаган инсонлар доимо салбий қабул қилинади. Улар нима учун онгли равишда болалик бўлишдан бош тортишганини «Клооп»га айтиб беришди.
Диққат! Мазкур материалда инсонлар нима учун болалик бўлишни истамагани ҳақида ҳикоя қилиб беришади. Агарда бу тушунча сизнинг ҳис-туйғунгизга салбий таъсир қиладиган бўлса, яхшиси сайтимиздаги бошқа мақолаларни ўқишингиз мумкин.
Қирғизистон фарзданд туғиш бўйича Осиё ўлкаларининг биринчи ўнлигига киради. 2016 йили ўлкада ўртача ҳисоб билан 1000 кишига 22,6 чақалоқ тўғри келган.
Ўлкада онгли равишда ҳомиладорликдан ва болали бўлишдан воз кечган одамлар жуда кам учрайди. Уларга жамият, оила ўз босимини кўрсатади, лекин болалаи бўлишдан бош тортишга ўз сабаблари бор. Улар «Клооп»нинг мухбири Александра Титовага нима учун бундай қарорга келишганини айтиб беришди.
Мирлан, 33 ёшда: «Икки мушуги бор, кучли ва мустақил»
Ҳозирча мен чайлдфриман, бироқ келажакда қандай бўлади, билмайман. Балки жамият бари бир мажбур қилар. Лекин мен «болали бўлиш бахтга эришишнинг энг осон йўли» деб айётаётган жамиятнинг мажбурий дастури билан яшашни истамайман. МДҲда менталитет шундай — шунчаки бахтли бўлса бўлмайди. .
Мен жамият ва мейнстримга қаршиман, болалар эса — бу мейнстрим. Болалар барини бузиб, совуриб, қичқиришади, мен эса гикман — менга эркинлик ёқади.
Ҳозир мен буни тушунаман, 20-25 ёшимда эса қизли бўлиб, у билан бирга анима кўргим келар эди.
Йиллар ўтиб менга бундай нарса керак эмас деган хулосага келдим. Мен ҳеч қачон қўлимга бола олиб, улар билан ўйнашни истамаганман.
Мен гаплашган қизларнинг бари феминист ва чайлдфри бўлишган. Охирги гаплашган қизим турмушга чиқиб, фарзандли бўлишни истаган, лекин мен доимо хазиллашиб, чайлдфри сўзларини айтиб юриб, гаплашмайдиган бўлиб қолдик.
Мен фарзанд туғилиши учунгина ўзимга ҳеч қачон шерик изламаганман.Бари мени тушуниб турса, менга шунда яхши бўлади. Онам набирали қил демагани билан доимо «Яхши қиз учратсанг, шунда болали бўлинглар» деб айтади. Шу сабабдан мен яқинларим мениқисташмайди деб айтсам янглишмайман.
Мен фарзандни қариганда ёрдам беради деб туққанларни кўп ҳам тушунмайман, улар кетиб қолиши ҳам мумкин-да.
Болалар биологик жиҳатдан олиб қараганда ўз генини давом эттириш учун керак. Ўз биоматериалида қолдириш учун болали бўлишади. Оналик ва оталик инстинктига улар кўпайиши кераклигини сингдиришади, лекин буни ёмон деб айтишдан олисман, чунки бу ҳар бир инсоннинг ўз ихтиёри.
Статистика бўйича аҳолининг 90% жамиятга боладан бошқа ҳеч нарса бера олмайдиган ақлсиз истеъмоляилар. Балки шу чақалоқ ўз ота-онасининг қўлидан келмай қолган нарсаларни амалга оширар. Шундай умид қилиб бола туғишади. Лекин ўзим учун ҳам жавоб бера олмайман, чунки келажакда менинг ҳам фикрим ўзгариши эҳтимол.
Мен «Бола — бу яшашнинг мағзи» деб айтилган сўзга қўшилмайман. Бунинг бари нисбий нарса. Мен учун бу билим олиш, лекин болалар эмас. Мен икки мушугу бор кучли ва мустақил эркакман.
Алина, 26 ёш: «Ўзингни аёл қатори сезиш учун боланинг кераги йўқ»
Мен тенгқурлар туға бошлаганда менга бу ҳеч қандай таъсир этмади. Мени фарзандли бўлиш ҳаёлим йўқ эди дейишим мумкин. Мен «Туғишнинг нима кераги бор?» деб сўрар эдим. Шунда менга «Ўзи шундай», «Шундай бўлиши керак», «Ота-онем набира сўраяпти» ёки «Аждод ва жамиятга қарзим» деганга ўхшаш жавоб беришар эди.
Мен одамлар ўзлари болали бўлишни истамайди деб ўйлаб қолдим — улар жамиятга, наслига қарзини тўлашни истайди, менинг эса бундай истагим йўқ. Умуман олганда туғишни истамайман.
Ўзингни аёлдек сезиш учун боланинг ҳожати йўқ. Мен болага талпинмайман, хатто чақалоқ жуда нозик кўриниб, «шунчаки ушлаб тур» деб илтимос қилишса ҳам рад қиламан.
Мен ўз вақтимни, соғлигимни ва асабимни қурбон қилишни хоҳламайман. Айримлар қарилик келганд [болам] бир пиёла сув берар деган умидда туғишади, лекин мен учун бу жуда катта сарф.
Туғруқ аёлнинг соғлигига фойдали деб айтганларни тушунмайман. Бу бўлмаган гап. Аҳоли сонини ўстириш учун ва хатто аёлнинг жинсий жиҳатдан майда-чуйда касали сабабиданоқ «даволаниш керак» деб туғриққа юборган совет ва постсовет гинекологияси туғдираверган.
Латифага ўхшаб қоляптику.:
Бир еринг оғрияптими? Туғ.
Яна оғрияптими — иккинчисини туғ.
Қайта оғриқ бошландими? Учиничисини туғ. .
Касаллик босилмаяптими? Тўртинчисини туғ!
Бари бир касаллик қолмаяптими? Сени биров шунча туғ дедими
Аёл туғса-туғмаса ҳам айбдор бўлади.
Организмга беҳисоб зарар етказилаётганини амалиёт кўрсатмаяптими. Туғруқ ёшартирмай, аксинча организмни эскиртиряптику.
Мен 26 ёшдаман, одамлар менга «сен ҳозир ёшсан, вақт ўтиши билан тўхталасан, туғасан, шундан кейин оналик хиссинг уйғонади» дейишади. Мен биламан менга 48 ёшимда ҳам «ҳеч қиси йўқ, бари бўлади» деб айтишни давом эттираверишади..
Онам менинг тушунчамни билганига қарамай, бир куни мени ақли кириб қолади деб ўйлаб юради. Севган одамими қўллайди, мен дунёқарашимни тенг бўлиша олмайдиган одамларни сева олмасам керак деб ўйлайман.
Доимо туққан ёки туғмай юрган одамлар тоифаси бўлаверади. Доимо шундай бўлиб келган. Чайлдфри шунчаки ҳеч ким ҳали билмаган янгича аталиш. Болали бўлишни орзу қилмаган аёлларни кўк пайпоқлар, эркакларни эса ғирт бўйдоқлар деб аташар эди. Улар прогрессни харакатга келтирган одамлар бўлган.
Влад (исми ўзгартирилди), 25 ёш: «Мен мамлакатга ишонмайман»
Фарзандли бўлиш тилаги жиддий ва теран ўйланган ҳолда қабул қилиниши керак. Мен ҳозиргача қандай қилиб қўққисдан болали бўлиб қолишади деб ўйланаман, сабаби бу қадамнинг бутун масъулиятини сезиб, ўзинга ҳисобот беришининг керак.
Шахсан мен болали бўлишга тайёр эмасман. Оёғимга турмаганим ёки кўплаган мақсадлар ишга хали ошмагани учунгина тайёр эмасман демайман, чунки бу — ҳозир мени ҳолсизлантириб қўювчи катта масъулияти. Мен шахсий муаммоларим болага этиб қолишини истамас эдим.
Агарда болага керагича эътибор бермай, унинг улғайиши учун ҳисса қўшмасанг у ўз вақтидан аввал ёлғиз, одам севмас ва асабий кичкинагина одамчага айланиб қолади.
Асосан болаларнинг бахти ота-онасига қараганда улар яшаган давлатга боғлиқ.
Гап ҳукуматнинг юқори органлар халқни ХХI асрнинг талабларига лойиқ яшаш шароити билан таъминлашга лаёқатсиз эканлигида бўлмоқда. Мазкур шартлар: тиббиёт, таълим, маданият ва доимий иш.
Бизнинг ўлкада мактабларнинг ўрнига юзлаган янги масжидлар қуриляпти. Болаларга эса соғлиқ ва билим керак!
Дин — бу бизнинг давлатнинг кўплаган муаммоларидан биригина, лекин умуман айтганда бу муаммолар учун биринчи навбатда таъмагирлик билан ўзини ўйлаётганларнинг манфаати болаларга тўғридан-тўғри таъсир этаётган ўлка раҳбариятининг масъулияти.
Болали бўлишни истамаганимнинг асосий сабаби — бу болани йўқ қилган ёки ундан тизимнинг ишончли қулини ўстирган давлатга ишончнинг йўқлигида бўлмоқда. Бир жиҳатдан қачондир бир пайтда қўлимга кичкинагина ва нозиқ жонни қўлимга олишни орзу қиламан.